Андрей Шипилов: “Танаффусда йигитлар билан эркакча гаплашиб олдик”

Насаф

280 Ўқилди фикр билдирилган

Андрей Шипилов: “Танаффусда йигитлар билан эркакча гаплашиб олдик”

“Металлург” - “Насаф” (2:2) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида мезбон жамоа бош мураббийи Андрей Шипилов ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

Андрей Шипилов: - Биринчи бўлимда жуда қўрқиб ўйнадик. Бунақа ўйинни ўтказганимизни эслай олмайман. Танаффусда йигитлар билан эркакча гаплашиб олдик. Уларга муваффақиятга эришган ўйинларимизни мисол келтирдим. Менимча бу футболчиларимизга ижобий таъсир қилди ва улар иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз учун жамоамизга эътирозим йўқ. Биринчи бўлимда “Насаф” бизга нисбатан ўзи ҳоҳлаганча ўйнади. Афсуски, бунга ўзимиз қўйиб бердик.