Pepsi Суперлига: “Металлург” - “Насаф”. Превью

Насаф

259 Ўқилди фикр билдирилган

Pepsi Суперлига: “Металлург” - “Насаф”. Превью

Pepesi Суперлиганинг 15-тур учрашувида жамоамиз Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 12 июн сешанба куни Бекобод шаҳридаги “Металлург” марказий стадионда соат 19:11да бошланади.

Ушбу жамоалар бу сафар ўзаро 42-учрашувда майдонга тушишади. Ушбу учрашув “Насаф” жамоамизнинг миллий чемпионатимиздаги 632-учрашуви бўлади.

Pepsi Суперлига. 15-тур

“МЕТАЛЛУРГ” – “НАСАФ”

12.06.2018. “Металлург” марказий стадиони. 19:11да

Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Кристина Середа (иккиси ҳам Бухородан)

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов (Тошкент)

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Маъмур Саидқосимов.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда илк марта 1998 йили туқнаш келишган. Ўзаро учрашувларнинг статистикасига эътибор қаратсак, жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 41 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 10 ўйинда “Металлург” жамоасининг қўли баланд келган. 26 учрашувда “Насаф” ғалабага эришган. 5 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 32:70.

Бу жамоаларнинг ўтказилган тўрт учрашувида “аждарлар” йирик ҳисобда зафар қучишган. Энг йирик натижа 2004 йил 15 мартда Қаршида кечган баҳсда қайд этилган. Унда “Насаф” жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз еттита тўп йўллашга муваффақ бўлган.

Бу йилги Қаршида бўлиб ўтган сўнгги ўзаро учрашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган.

Бекободда ўтган ўзаро учрашувларга оид

Бекободда бўлиб ўтган 20 учрашувнинг 9тасида маъданчилар ғалабага эришган бўлса, 8тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 3 учрашувда дуранг қайд этилган. Демак, Бекободда бўлиб ўтган учрашувларда майдон эгалари кичик устунликка эга. Бекобод шаҳрида бўладиган навбатдаги учрашув, жамоаларнинг ўзаро 21-учрашуви сифатида тарихга киради.

Қуйида Бекободда бўлиб ўтган сўнгги 5та учрашув натижалари:

26.05.2017. 12-тур. “Металлург” – “Насаф” 1:0

16.05.2016. 9-тур. “Металлург” – “Насаф” 1:0

30.09.2015. 24-тур. “Металлург” – “Насаф” 0:1
12.09.2014. 22-тур. “Металлург” – “Насаф” 0:2
29.09.2013. 24-тур. “Металлург” – “Насаф” 2:1

Кўриб турганингиздек, “Насаф” Бекободда “Металлург”ни сўнгги бор 2015 йилги чемпионатда мағлуб этган.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари

“Металлург” - “Насаф” - ёшлари ўртасидаги учрашув 11 май душанба куни “Металлург” стадионида соат 17:45да бошланади.

Жамоаларнинг асосий таркиблари ўртасидаги учрашув эса, 12 май сешанба куни “Металлург” марказий стадионда соат 19:11да бошланади.

Уучрашувларни ўтказиб юборманг!