Футзал. “Насаф” биринчи даврани якунлади

Насаф

200 Ўқилди фикр билдирилган

Футзал. “Насаф” биринчи даврани якунлади

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давра учрашувлари якунига етди. Бугун илк давранинг сўнгги – иккинчи учрашувлари ўтказилди.

“Насаф” жамоаси бу турдаги учрашувларни Қаршида ўтказди. Афсуски кеча бўлиб ўтган учрашувда футзалчиларимиз битта тўп фарқи билан мағлуб бўлишган эди. Биринчи учрашувда меҳмонлар 6:5 ҳисобида зафар қучишди.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати. 11-тур (1-ўйин)

“НАСАФ” – “МЕТАЛЛУРГ” 5:6 (3:1)

07.06.2018. “Геолог” УМ. 19:00да

Ҳакамлар: Хушнудбек Отамуратов (Хива), Жасур Турсунбоев (Гурлан), Фаррух Музаффаров (Когон), Асқарбой Арзибеков (Нукус).

Назоратчи: Ф. Хайруллаев (Когон)

Комиссар: Бекзод Арипов.

Голлар: Самандар Очилов (5, 37), Сунатулла Жўраев (21, 24), Ойбек Полвонов (39) – Абубакр Усмонов (5, 15), Ихтиёр Ропиев (20, 34, 38), Шерзод Мустафаев (33)

Огоҳлантириш: Тоҳир Абдураззоқов (39) – Шахбоз Ахмедов (19), Акмал Марифалиев (ўйиндан сўнг)

Четлатиш: Тоҳир Абдураззоқов (ўйиндан сўнг) – Абубакр Усмонов (ўйиндан сўнг)

Бугун иккинчи учрашув бўлиб ўтди. Учрашув тенг курашлар остида кечган бўлсада. “Металлург” жамоаси яратилган вазиятларни кўпроқ голларга айлантиришга муваффақ бўлишди ва ҳақли ғалабага эришишди.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати. 11-тур (2-ўйин)

“НАСАФ” – “МЕТАЛЛУРГ” 3:7 (0:2)

08.06.2018. “Геолог” УМ. 10:00да

Ҳакамлар: Хушнудбек Отамуратов (Хива), Жасур Турсунбоев (Гурлан), Фаррух Музаффаров (Когон), Асқарбой Арзибеков (Нукус).

Назоратчи: Ф. Хайруллаев (Когон)

Комиссар: Бекзод Арипов.

Голлар: Ойбек Полвонов (28), Жасур Ҳалимов (28), Мамашариф Ҳалимов (35) - Шерзод Мустафаоев (2), Ихтиёр Рапиев (16, 34), Одилжон Асомов (22), Сардорбек Иномжонов (36) Аъзам Саидахматов (38), Алиакбар Бойбурин (39)

“Насаф”: 35.Темур Ҳайдаров, 15.Сунатулла Жўраев, 27.Мамашариф Ҳалимов, 42.Ойбек Полвонов (с), 77.Самандар Очилов.

Захира: 65.Жавоҳир Очилов, 5.Алишер Юсупов, 18.Хуршид Раҳмонов, 31.Жасур Ҳалимов, 38.Саддам Тўхтаев, 14.Элнур Жорияқулов, 20.Шохруҳ Норқулов.

“Металлург: 1.Рамиль Алмамедов, 4.Аъзам Саидахматов (с), 7.Бахтиёр Баратов, 10.Шерзод Мустафаоев, 19.Шахбоз Ахмедов.

Захира: 2.Акмалжон Марифалиев, 5.Бобиржон Домлажонов, 8.Алиакбар Бойбурин, 9.Жўрабой Эргашев, 15.Сардорбек Иномжонв, 16.Нозиржон Нишонов, 17.Ихтиёр Рапиев, 23.Одилжон Асомов, 6.Абдулхамид Абдумажидов.

Огоҳлантириш: Жасур Ҳалимов (28), Ойбек Полвонов (28), Темур Ҳайдаров (31).

Футзалчиларимиз бугун давралар оралиғи танаффусига йўл олишди. Иккинчи давра тайёргарлиги қачон бошланишини кейинроқ хабар қиламиз.