Суперлига U-18. Ёшларимиз “Металлург”ни мағлуб этди

Насаф

338 Ўқилди фикр билдирилган

Суперлига U-18. Ёшларимиз “Металлург”ни мағлуб этди

Суперлига U-18нинг 4-турида ёшларимиз бекободлик тенгдошларини қабул қилишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Бу бўлим аслида курашларга бой бўлди. Жамоамиз кичик устунликка эга бўлишган бўлишсада, яратилган вазиятлардан голга айлантира олишмади.

Иккинчи бўлим голларга бой бўлди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Сардор Тўраев 51-дақиқада жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 60-дақиқада Алфайзи Неъматов ҳисобни 2:0га ўзгартирди.

79-дақиқада “Металлург” вакили Искандар Эргашев дарвозамизга белгиланган 11 метрлик жарима тўпини голга айлантира олмади.

Учрашувнинг тугашига 10 дақиқа қолганда Оғабек Самадов ҳисобни 3:0га ўзгартирди. Бу ҳисоб учрашувда ўзгармасдан қолди. Шундай қилиб, ёшларимиз бу йилги биринчиликда кетма-кет учинчи марта ғалабага эришди.

Энди ёшларимиз Наманганга сафар уюштиришади.

Суперлига U-18, 4-тур

“НАСАФ” – “МЕТАЛЛУРГ” 3:0 (0:0)

07.06.2018. Ёшлр қароргоҳи майдони, 18:00да

Ҳакамлар: Исхах Ибрагимов (Нукус), Фарход Усмонов (Қарши), Элнур Дониёров (Қарши), Сухроб Сатторов (Шахрисабз)

Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)

Голлар: Сардор Тўраев, 51’-1:0, Алфайзи Неъматов, 60’-2:0, Оғабек Самадов, 80’-3:0

Амалга оширилмаган пенальти: Искандар Эргашев (79)

“Насаф”: 31.Абдувоҳид Неъматов (с), 4.Наврузжон Саидов (7.Алпомиш Миров, 72), 5.Нурбек Ботиров, 8.Шоҳмалик Комилов (6.Оғабек Самадов, 78), 9.Навруз Сафаров (16.Жасур Жумаев, 82), 10.Жамшид Абдуллаев (15.Сардор Тўраев, 46), 11.Жавоҳир Шокиров, 17.Алфайзи Неъматов (22.Жўрабек Довуров, 88), 18.Ислом Баратов (20.Тимур Набиев, 85), 27.Абубакр Турдалиев, 33.Нодир Эгамбердиев.

Захира: 1.Амирбек Лутфуллаев.

“Металлург”: 1.Сарвар Ҳусанов, 3.Жамшид Нурматов (11.Асадбек Тиловбоев, 69), 5.Саидамин Икромов (18.Сухроб Ғойипов, 66), 8.Ихтиёр Холмўминов, 9.Махмуд Норқўзиев (2.Илҳом Мўминов, 89), 13.Азамат Абдусатторов (21.Ферузбек Рустамжонов, 88), 15.Искандар Эргашев, 17.Аббос Бутаев (6.Азизбек Кошибхонов, 63), 19.Улуғбек Шарипов (16.Саидахрор Сотиволдиев, 46), 20.Асадбек Мамаризаев (с), 22.Жасур Хожиматов.

Захира: 12.Шохруҳ Қўчқоров.

Огоҳлантириш: Наврузжон Саидов (27), Нурбек Ботиров (68), Оғабек Самадов (82) – Саидахрор Сотиволдиев (64), Азамат Абдусатторов (66).