Бугунги учрашувларни томоша қилинг

Насаф

221 Ўқилди фикр билдирилган

Бугунги учрашувларни томоша қилинг

Бугун Суперлига U-18 биринчилигида иштирок этаётган “Насаф” жамоаси 4-тур доирасидаги “Металлург”га қарши учрашувни ўтказади. Ушбу учрашув Спутник қўрғонидаги ёшлар қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади. Аввал бу учрашувни 17:30 бошланишини эълон қилинган эди. Ҳаво ҳарорати юқори бўлганлиги учун ўйин ярим соат кечроқ бошланадиган бўлди.

Қуйида учрашув расмийлари билан танишинг.

Суперлига U-18, 4-тур

“НАСАФ” – “МЕТАЛЛУРГ”

07.06.2018. Ёшлар қароргоҳи майдони. 17:30да

Бош ҳакам: Исхах Ибрагимов (Нукус)

Қанот ҳакамлари: Элиёр Дониёров, Фарход Усмонов (Қарши)

Захира ҳаками: Сухроб Сатторов (Шахрисабз)

Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)


5b18bf309da82_file.jpeg

Бугун шунингдек “Насаф”нинг футзал жамоаси ҳам баҳс юритади. “Насаф” бу турда “Металлург” жамоаси билан куч синашади. Бугун турнинг биринчи учрашуви бўлади ва соат 19:00да бошланади. Эртага 8 июн жума куни эса иккинчи учрашув бўлади ва соат 11:00да бошланади. Учрашувлар “Геолог” универсал манежида бўлиб ўтади.

Футзал. 11-тур. Биринчи ўйин

“НАСАФ” – “МЕТАЛЛУРГ”

07.06.2018. “Геолог” универсал манежи. 19:00да

Футзал. 11-тур. Иккинчи ўйин

“НАСАФ” – “МЕТАЛЛУРГ”

08.06.2018. “Геолог” универсал манежи. 11:00да