НИЛУФАР ҚУДРАТОВАНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Севинч

120 Ўқилди фикр билдирилган

НИЛУФАР ҚУДРАТОВАНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Бугун “Севинч” жамоасининг тўпурари ҳамда жорий чемпионатда тўпурарлар рўйхатида карвонбошилик қилаётган ҳужумчимиз, Нилуфар Қудратова ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Нилуфар Қудратова бу йилги чемпионатда рақибларимиз дарвозасига 31та тўп киритиб, жамоамиз ютуқларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. “Севинч” клубимизнинг тайёрлов гуруҳидан етишиб чиққан футболчимиз, нафақат жамоамиз шарафини, балки терма жамоамиз сафида ҳам, юртимиз шаънини ҳимоя қилиб келмоқда.

Нилуфар Қудратованининг туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийларимиз ҳамда футболчиларимиз номидан, қолаверса барча футбол ишқибозлари номидан самимий табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ ва бахт саодат тилаймиз. Футболчилик фаолиятида ҳамда шахсий ҳаётида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Барча орзу истаклари руёбга чиқишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

“Севинч” ПФК жамоаси