Сардор Нуровни табриклаймиз!

Насаф

149 Ўқилди фикр билдирилган

Сардор Нуровни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” ПФК матбуот хизмати ходими, фотографи Сардор Нуровнинг таваллуд айёми куни. Сардоржон бугун 24 ёшга тўлди.

Клубимизнинг ҳар бир лаҳзасини тарих саҳифаларига муҳрлаётган Сардоржон ўз ишини яхши кўради.

Фотографнинг биргина олган сурати, баъзан минглаб сўзлардан кўра кўпроқ, воқеликни ҳикоя қилиб қўйиши мумкин. Умуман ҳаётимизни фотосиз тасаввурга сиғдириш қийин. Сардоржон ана шундай шарафли касбни танлаган.

Сардор Нуров нафақат футбол учрашувларида, балки клубимизнинг барча тадбирларида ҳозиру-нозир.

Клубимиз раҳбарияти, футболчилари, мураббийлари ва барча ходимлари номидан Сардоржонни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бах-саодат тилаймиз. Унинг барча орзу-истаклари рўёбга чиқишига тилакдошмиз!

Сардоржон туғилган кун муборак бўлсин!

“Насаф” ПФК жамоаси