БУГУН ФУТБОЛ. “СЕВИНЧ” – “ҚЎҚОН-1912 W”

Севинч

117 Ўқилди фикр билдирилган

БУГУН ФУТБОЛ. “СЕВИНЧ” – “ҚЎҚОН-1912 W”

Бугун “Севинч” XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 11-тур учрашувини ўз майдонида Қўқоннинг “Қўқон-1912 W” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув “Геолог” стадионида соат 17:30да бошланади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 11-тур

“СЕВИНЧ” – “ҚЎҚОН-1912 W”

01.06.2018. “Геолог” стадиони, 17:30да

Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Шохруҳ Қаюмов (Жиззах), Кристина Середа (Бухоро)

Захира ҳаками: Суҳроб Сатторов (Қарши)

Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент)

Комиссар: М.Содиқ Охунов.

“Севинч” бу йилги чемпионатда ҳозиргача 8 учрашувда майдонга тушди. Уларнинг 7тасида ғалаба ва 1тасида дуранг натижани қайд этди. Тўплаган очколари 22тага тенг. Рақиблари дарвозасига 42та гол уриб, ўз дарвозасидан 2та тўп олиб чиқди. Бу йилги чемпионатда мағлубиятга учрамаган жамоа, бу – “Севинч” бўлиб турибди.

Рақибимиз “Қўқон-1912 W” жамоаси бу йилги чемпионатнинг дебютанти ҳисобланади. Рақибимиз ҳозиргача 9та учрашув ўтказди. Бу учрашувларнинг фақат 1тасида ғалаба ва 8 учрашувда мағлуб бўлишган. 3 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасида боришмоқда. Рақиблари дарвозасига 5та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 41та тўп олиб чиқишган. “Қўқон-1912 W” жамоаси ўтган турда мавсумдаги илк ғалабасини нишонлади. Улар ўз майдонида “Навбаҳор W” жамоасини 2:1 ҳисобида таслим этишди.

Бугун 11-тур доирасида яна қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

«Металлург W» – «Бунёдкор W»

«Нефтчи W» – «Согдиана W»

«Навбахор W» – «Локомотив W»

«Севинч» – «Коканд-1912 W»

«Шуртан Lady» – «Андижанка»

«А Г М К W» – «Кызылкум Guli»

«Пахтакор W» – «Бухара W»