“СЕВИНЧ” “ПАХТАКОР W”НИ 8:0 ҲИСОБИДА МАҒЛУБ ЭТДИ

Севинч

233 Ўқилди фикр билдирилган

“СЕВИНЧ” “ПАХТАКОР W”НИ 8:0 ҲИСОБИДА МАҒЛУБ ЭТДИ

Бугун “Севинч” 8-тур учрашувини ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор W” жамоасига қарши ўтказди. Учрашувда жамоамиз рақиб дарвозасига жавобсиз саккизта тўп киритиб, ишончли ғалабага эришди.

Учрашув бошидан жамоамиз майдонда устунликни ўз қўлига олди. Ўйин деярли “Пахтакор W” жамоаси жарима майдончаси атрофида кечди. Дастлабки ташкил этилган ҳужумлар самарасиз якунланган бўлсада, 17-дақиқада Гулзода Амирова жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи голдан кейин футболчиларимиз яна ҳужумларни давом эттиришди. Натижада биринчи бўлимнинг ўзида яна тўртта гол уришга муваффақ бўлишди. Ушбу голларга Гулзода Амирова, Танзиля Зарбиева ва Нилуфар Қудартовалар муаллиф бўлишди. Ёш ҳужумчимиз Амирова бугун мавсумдаги илк хет-трикини қайд этди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз жуда чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этди. Ташкил этилган ҳужумларнинг учтаси гол билан якун топди. Бунда ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова яна учта гол уришга эришди ва футбол атамаси билан айтганда покер қайд этди. Нилуфар Қудратова бу мавсумда иккинчи марта покерга эришган футболчимизга айланди. Ўйинда ҳисоб бунданда йирик бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо кўпгина вазиятларда футболчиларимизда дарвозани ишғол этишда аниқлик етишмади.

Шундай қилиб, рақибига нисбатан анча мазмунли ўйин намойиш этган жамоамиз йирик ҳисобдаги ғалабасини нишонлади. “Пахтакор W” эса жамоамиз голларига жавоб қайтара олмади. “Севинч” бу ғалабасидан сўнг турнир жадвали пешқадамига айланди.

“Севинч” навбатдаги 9-тур учрашувини 24 май куни Навоийда, “Қизилқум Guli” жамоасига қарши ўтказади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 8-тур

“СЕВИНЧ” – “ПАХТАКОР W” 8:0 (5:0). 97 томошабин

19.05.2018. “Геолог” стадиони, 17:00да

Бош ҳакам: Шерзод Ражабов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Караматулло Ҳасанов (Тошк.вил.), Ойбек Умаров (Тошк.вил.)

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев (Қарши).

Назоратчи: Аюб Исаеев (Тошкент).

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Голлар: Гулзода Амирова, 17’-1:0, 33’-3:0, 40’-4:0, Танзиля Зарбиева, 31’-2:0, Нилуфар Қудратова, 42’-5:0, 75’-6:0, 76’-7:0, 80’-8:0

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова (16.Мафтуна Жонимқулова, 46), 6.Феруза Бобохўжаева (19.Сўғдиёна Алламуродова, 51), (18.Шахноза Шакирова, 79), 7.Олия Ахмедова (с), 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 14.Гулзода Амирова (13.Лайло Тошева, 77), 15.Шахноза Қурбонова (10.Гулҳаё Маннабоева, 54), 17.Танзиля Зарбиева, 27.Шодия Тошева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 20.Севара Нормуродова, 23.Мафтуна Панжиева.

“Пахтакор W”: 1.Дилором Тўланова (12.Равина Тўйчибоева, 35), 5.Диёра Раҳматова (23.Ойбарчин Турғунова, 72), 7.Мадина Ҳикматова, 8.Розияхон Асқарова, 10.Динара Тоирова (31. Юлдуз Ҳамдамова, 43), 11.Мадина Воҳидова (с), 21.Ўриной Насибуллаева (70.Камола Эркинова, 74), 22.Кристина Борисова (20.Нилуфар Бахтиёрова, 80), 27.Гулруҳбегим Хўжаева (9.Гулмира Девятова, 46), 29.Маҳлиё Ғаффорова (77.Малика Халилова, 64), 55.Зуҳра Холиқова.

Захира: 31. Юлдуз Ҳамдамова.