БУГУН ФУТБОЛ. “СЕВИНЧ” – “АГМК W”

Севинч

69 Ўқилди фикр билдирилган

БУГУН ФУТБОЛ. “СЕВИНЧ” – “АГМК W”

Бугун “Севинч” XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 7-тур учрашувини ўз майдонида Олмалиқнинг “АГМК W” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув “Геолог” стадионида соат 17:00да бошланади.

Ўзбекистон чемпионати, 7-тур

“СЕВИНЧ” – “АГМК W”

16.05.2018. “Геолог” стадиони. 17:00

Бош ҳакам: Шерзод Ражабов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Нигора Муҳаммадиева (Термиз), Александра Кончикова (Тошкент)

Захира ҳаками: Комил Расулов (Қарши)

Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро)

Комиссар: Бекзод Арипов.

“Севинч” бу йилги чемпионатда ҳозиргача 4 учрашувда майдонга тушди. Уларнинг 3тасида ғалаба ва 1тасида дуранг натижани қайд этди. Тўплаган очколари 10тага тенг. Рақиблари дарвозасига 15та гол уриб, ўз дарвозасининг даҳлсизлигини сақлаб турибди.

Рақибимиз “АГМК W” жамоаси бу йилги чемпиоантда 6та учрашув ўтказди. Яъни олмалиқлик футболчи қизлар жамоамизга нисбатан 2 учрашув кўп ўтказишган. Бу учрашувларнинг 4тасида ғалаба ва 2 учрашувда мағлуб бўлишган. 12 очко билан турнир жадвалининг 2-поғонасида боришмоқда. Рақиблари дарвозасига 16та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 8та тўп олиб чиқишган.

Қуйида бу йилги чемпионатдаги тўпурарлар олтилиги билан танишинг

Улдона Тўхтаева (Шўртан Lady) – 6

Гулруҳбегим Хўжаева (Пахтакор W) – 6

Нилуфар Қудартова (Севинч) – 6(1)

Комила Зарипова (АГМК W) – 6(2)

Албина Бобоқулова (Сўғдиёна W) – 5

Камола Бердиева (Локомотив W) – 5

Бугун 7-тур доирасида яна қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

“Сўғдиёна W” – “Локомотив W”

“Металлург W” – “Қўқон-1912 W”

“Бунёдкор W” – “Андижанка”

“Нефтчи W” – “Қизилқум Guli”

“Навбаҳор W” – “Бухоро W”

“Шўртан Lady” – “Пахтакор W”


Манба: pfcsevinch.uz