БУГУН ФУТБОЛ. “НАВБАҲОР W” – “СЕВИНЧ”

Севинч

116 Ўқилди фикр билдирилган

БУГУН ФУТБОЛ. “НАВБАҲОР W” – “СЕВИНЧ”

Бугун “Севинч” XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 4-тур учрашувини Наманганда “Навбаҳор W” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув “Баркамол авлод” спорт мажмуаси стадионида соат 15:00да бошланади.

Ўзбекистон чемпионати, 4-тур

“Навбаҳор W (Наманган) – “Севинч” (Қарши)

20.04.2018. “Баркамол авлод” СМ. 15:00

Бош ҳакам: Акмалжон Раҳимов (Андижон)

Қанот ҳакамлари: Караматилло Ҳасанов (Тошкент вил.), Ойбек Каллахўжаев (Тошкент)

Захира ҳаками: Ғайрат Жўраев (Наманган)

Назоратчи: Анваржон Ўринов (Фарғона)

Комиссар: Алишер Файзиев

“Севинч” ўтган 3-турда “Нефтчи W” жамоаси билан баҳслашди. Учрашувда жамоамиз 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳисоб ҳозирча жорий чемпионатдаги энг йирик ҳисоб бўлиб турибди. Шунингдек учрашувда ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова бешта гол уришга муваффақ бўлди, яъни футбол ибораси билан айтганда “пента-трик” қайд этди. Бу ҳам жорий чемпионатдаги илк рекорд бўлди.

Бундан ташқари мана уч учрашувдан буён дарвозабонларимиз “қуруқ” сериясини давом эттиришмоқда. “Севинч”дан ташқари яна бир жамоа ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб турибди. Бу “Андижанка” жамоасидир.

Рақибимиз “Навбаҳор W” жамоаси бу йилги чемпиоантда иккита учрашув ўтказди. Бу учрашувларнинг бирида ғалаба ва яна бирида мағлубиятга учради. Яъни 3-тур учрашувида “Шўртан Lady” жамоасига 3:0 ҳисобида имконитни бой берди. “Навбаҳор W” жамоаси футболчилари, бўлиб ўтган учрашувларда рақиблари дарвозасини уч марта ишғол қилишган, дарвозасидан ҳам учта тўп олиб чиқишган.

Бугун 4-тур доирасида яна қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

“Сўғдиёна W” – “Бухоро W”

“Локомотив W” – “Қизилқум Guli”

“Металлург W” – “Пахтакор W”

“Бунёдкор W” – АГМК W

“Нефтчи W” – “Шўртан Lady”

“Қўқон-1912 W” ва “Андижанка” жамоалари бу турда дам олишади.