Ўзбекистон Кубоги-2018. “Машъал” кейинги босқичга чиқди

Ўзбекистон Кубоги-2018

238 Ўқилди фикр билдирилган

Ўзбекистон Кубоги-2018. “Машъал” кейинги босқичга чиқди

Кеча «Машъал» жамоаси Ўзбекистон кубогининг 1/16 босқичи доирасидаги учрашувни ўз майдонида, Фарғонанинг «Истиқлол» жамоасига қарши ўтказди. Учрашувда “Машъал” рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Учрашув тезкор ҳужумлар билан бошланди. «Газчилар» 37-дақиқада ҳисобни очишди. Ўнг қанотдан жарима майдонига катта тезликликда кириб бораётган Мирзакамол Камоловни рақиблар қўполлик билан тўхтатиб қлишди. Натижада бош ҳакам водийликлар дарвозасига пенальти белгилади. Ўн бир метрлик жарима тўпини Сардор Раҳмонов аниқ амалга оширди - 1:0. Иккинчи бўлим ҳам дастлабкиси сингари муросасиз курашларга бой бўлди. Меҳмонларанча фаол бўлишди. Аммо «Машъал» ҳимоячилари бехато ҳаракат қилишди.

Шундай қилиб, “Машъал” учрашувда ғалаба қозонди ва кубокдаги юришини давом эттирадиган бўлди.

Энди “газчилар”нинг1/8 финалдаги рақиби 18 апрел куни қуръа орқали маълум бўлади.

Бугун “Шўртан” жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан баҳсга киришади. Учрашув “Ғузор” марказий стадионида соат 18:00да бошланади.