Мухлисларимиз Наманганга йўл олишди

Насаф

29 Ўқилди фикр билдирилган

Мухлисларимиз Наманганга йўл олишди

Бугун “Насаф” ПФК мухлислар клубининг ташаббуси билан, бир гуруҳ фаол мухлислар Наманганга ташриф буюришади.

Жонкуяр мухлислар “Насаф”ни бугунги учрашувда бевосита стадионда туриб, қўллаб-қувватлашади.

Бундай сафарлар мухлислар клубининг анъанасига айланиб улгурган. Масофа узоқ бўлишига қарамасдан мухлисларимиз доимо шундай жонкуярлик қилишади. Ўз севикликларини ёлғизлатиб қўйишмайди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Насаф” ва “Навбаҳор” мухлислар клуби ўртасида анча йиллардан буён дўстона алоқа ҳам ўрнатилган.

Бугун Наманганга ташриф буюрадиган фаол ва жонкуяр мухлисларимизга, клуб етакчиси Санжар Сайфиев раҳбарлик қилмоқда.

Билдирилган фикрлар