Илҳом Мўминжонов: “Жиззахдан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз”

Насаф

64 Ўқилди фикр билдирилган

Илҳом Мўминжонов: “Жиззахдан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз”

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва жамоа посбони Ботирали Эргашевлар иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Илҳом Мўминжонов: - Биринчи навбатда футболчиларимизни намойиш этган ўйинлари учун каттакон раҳмат айтаман. Йигитлар қўлларидан келганича ҳаракат қилиб, жамоамизнинг яхши ўйинларидан бирини ўтказишди деб, ўйлайман. Бугун бизга омад етишмади. Акс ҳолда Азамат Алланиёзов ва Азизбек Турғунбоевлар томонидан йўлланган зарбалардан кейин тўп дарвоза устуни ва тўсинига тегиб қайтди. Бу футбол майдон текис тўп юмалоқ деб бежизга айтишмайди.

Ҳимоя чизиғимиздан кўнглим тўлмоқда. Бу хотиржамликка берилишимиз учун сабаб бўлмасада, бешта ўйинда дарвозамиздан атиги иккита тўп ўтказиб юбордик холос. Ўтган мавсумдаги кўрсаткичларимиз ёмонроқ эди.

Олдинда бизни жиддий ўйин кутиб турибди. “Сўғдиёна” билан ўтадиган учрашувга муносиб тарзда ҳозирлик кўрган ҳолда голлар уриб ютуқ билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

Ботирали Эргашев: - Ўйин кескин курашларга бой тарзда ўтди. Рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган вазиятларда бирозгина омадимиз юришмади деб ўйлайман. Ҳимояда бехато ҳаракат қилган бўлсакда, ҳужумларимизни самарали тарзда якунлай олмадик.

Билдирилган фикрлар