"Насаф" ўртоқлик ўйинида "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

Аввал хабар берганимиздек, бугун “аждарлар” Тошкентда “Сўғдиёна” жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушди.

Назорат учрашуви ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда қаршиликлар рақиб дарқозасига учта гол уриб, ғалаба қозонишди.

Учрашувдаги голларга Драган Черан (2та) ва яқинда жамоа сафига қўшилган Санжар Рашидовлар муаллифлик қилишди.

Қуйида ушбу ўйиннинг диққатга сазовор кадрлари жамланган видеони томоша қилишингиз мумкин.


Яндекс.Метрика