Ёшлар лигаси. “Насаф” – “Локомотив” учрашувида ғолиб аниқланмади

Насаф

50 Ўқилди фикр билдирилган

Ёшлар лигаси. “Насаф” – “Локомотив” учрашувида ғолиб аниқланмади

Ёшлар лигасининг 6-турида ўринбосарларимиз “Локомотив” ёшлари билан баҳс юритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ёшларимиз ташаббусга эга бўлишди. Рақиб дарвозаси томон ташкил этилган кўплаб ҳужумлар орқали, голли вазиятларга ҳам эга бўлишди. Аммо дарвозани ишғол қилишда футболчиларимизга омад етишмади.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида ёшларимиз ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Ғолиб Ғайбуллаевнинг чап қанотдан жарима майдончасига ошириб берган тўпини Шерзод Темиров дарвозага жойлаб қўйди – 1:0.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, “Локомотив” ёшлари ҳисобни тенглаштиришди. Меҳмонлар бу вазиятда жарима майдончамиз яқинида жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Жаримани Бобур Эргашев чиройли тарзда амалга ошириб, голга айлантирди – 1:1.

Албатта бу ҳисоб ёшларимизни асло қониқтирмас эди. Шу боис жамоамиз ҳужумларга зўр берди. Албатта бу ҳужумлар орқали гол уриш учун яна имкониятлар бўлди. Кўп вазиятларда дарвозага берилган зарбалар орқали тўп, дарвоза усутунига ёки тўсини тегиб қайтди.

Учрашувнинг қўшиб берилган сўнгги дақиқаларида Шерзод Насруллаев ҳакам томонидан майдондан четлатилди.

Шундай қилиб, учрашувда ғолиб аниқланмади. Учрашув 1:1 ҳисобида ўз якунига етди.

Ёшларимиз энди навбатдаги тур учрашувини сафарда “Қўқон-1912” жамоаси ёшларига қарши ўтказади.

Ёшлар лигаси-2018, 6-тур

“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент) 1:1 (0:0)

10.04.2018. Ёшлар қароргоҳи майдони. 16:30

Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов (Гулистон), Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Равшан Абдувоҳидов (Қарши).

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Гол: Шерзод Темиров, 55’-1-0 – Бобур Эргашев, 60’-1:1

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев (65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 46), 6.Худоёрхон Сагдуллаев (19.Муҳритдин Зоиров, 82), 9.Шерзод Темиров, 15.Шерзод Насруллаев, 16.Наврўзжон Изатиллаев, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 20.Акмал Мозговой, 22.Маъруф Жумаев (7.Ойбек Бозоров, 76), 28.Сардор Садуллаев. 32.Ғолиб Ғайбуллаев (с), 34.Самандар Шукруллаев.

Захира: 14.Жаҳонгир Қурбонбоев, 35.Отабек Комилжонов, 38.Темур Комилжонов, 96.Дадажон Маматқулов.

“Локомотив”: 25.Сарвар Каримов, 4.Умар Аҳмадзода, 7.Бобур Тиллабоев (77.Ҳурматбек Йўлдошев, 54), 8.Шарофиддин Шобиров 9.Бобур Эргашев, 11.Владислав Фомин (80.Асадбек Исломов, 85), 15.Рустам Ҳамроев, 17.Алишер Шералиев (19.Воҳиджон Юнусов, 63), 20.Жалолиддин Жумабоев, 22.Улуғбек Абдуллаев (28.Жамолиддин Баҳромов, 90+3), 29.Ҳаётбек Райимжонов (с).

Захира: 96.Рустам Нортожиев, 21.Бобуржон Отамуродов, 27.Мирзоҳид Қучқоров.

Огоҳлантириш: Маъруф Жумаев (41), Акмал Мозговой (64).

Четлатиш: Шерзод Насруллаев (90+3)

Билдирилган фикрлар