Эртага “Марказий”да концерт ҳамда футбол бўлади

Насаф

80 Ўқилди фикр билдирилган

Эртага “Марказий”да концерт ҳамда футбол бўлади

Эртага “Марказий” стадионимизда 6-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади. Унда “Насаф” ва “Локомотив” жамоалари ўзаро баҳслашади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Стадионимизга ташриф буюрган мухлислар учрашувдан олдин бир гуруҳ таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурини ҳам томоша қилишади. Концерт соат 19:00дан бошланади. Шунинг учун футбол ишқибозларини ўйин бошланишидан эртароқ стадионга ташриф буюришларини сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, мухлисларимиз энди стадионга оилавий бўлиб ташриф буюришлари ҳам мумкин. Бунинг учун “Марказий”да алоҳида сектор ҳам ажратилган.

“Марказий”га марҳамат қилинг! Кўнгилли ҳордиқ чиқаринг.

Билдирилган фикрлар