Бугун ёшлар баҳси: “Насаф” – “Локомотив”

Насаф

47 Ўқилди фикр билдирилган

Бугун ёшлар баҳси: “Насаф” – “Локомотив”

Бугун ёшларимиз баҳс юритади. Ёшлар лигасининг 6-тур доирасида Зафар Холмуродов шогирдлари-“Насаф” ёшлари ўз майдонида “Локомотив” ёшларини қабул қилишади. Учрашув Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 16:30да бошланади.

Ёшлар лигаси-2018, 6-тур

“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент)

10.04.2018. Спутник қўрғони. Ёшларимиз қароргоҳи майдони. 16:30да

Ҳакам: Тўрабек Суюнов (Гулистон)

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Лазиз Қўчқоров

Ёшларимиз бу йилги лигада ўтказган 5 учрашувининг 2тасида ғалаба ва яна икки учрашувда дуранг, 1 учрашувда мағлуб бўлишган. 8 очко тўплашиб, турнир жадвалининг 4-поғонасини банд этиб туришибди. Рақиблари дарвозасига 4та тўп киритишиб, ўз дарвозасидан ҳам 4та тўп олиб чиқишган.

Қизиқ жиҳати шундаки, ёшларимиз Қаршида ўтказган бу йилги икки учрашувда ҳам дуранг ўйнашган. Бугун улар бу йилги лигадаги биринчи марта учрашувни ўз қароргоҳи майдонида ўтказишади. Бу албатта ёшларимиз имконини ошириши турган гап. Умид қиламизки, ўтган сафардаги учрашувда ғалаба қозонган ёшларимиз, бугун ҳам зафаррли юришларини давом эттиришади.

Хўш, меҳмонлар бу йилги лигада қандай иштирок этишмоқда? “Локомотив” ёшлари ўтказган 5 учрашувнинг 1тасида ғалабага эришган, қолган 4 учрашувда мағлуб бўлишган. Улар 3 очко билан турнир жадвалининг 10-поғонасида боришмоқда. Рақиблари дарвозасига 7та тўп киритишиб, ўз дарвозасидан 8та тўп олиб чиқишган. Ўтган турда “Локомотив” ёшлари “Қўқон-1912” жамоаси ёшларини йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этишганини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.

Бу йилги ёшлар лигасида ҳозирча “Металлург” ва “Қизилқум” ёшлари етакчилик қилишмоқда, уларнинг ҳисобида бир хил - 13 очко бор.

Бугун албатта қизиқарли учрашув бўлади. Ўринбосарларимиз ўтган турда сафардаги “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда жуда мазмунли ўйин намойиш этишди ва ғалаба қозонишди. Ёшларимиз борган сари ўйинларини кучайтириб боришмоқда.

Барча футбол ишқибозларини бугунги ўйинга таклиф этиб қоламиз.

Билдирилган фикрлар