Андрей Микляев: “Насаф”ни ҳақли ғалабаси билан табриклайман”

Насаф

216 Ўқилди фикр билдирилган

Андрей Микляев: “Насаф”ни ҳақли ғалабаси билан табриклайман”

Насаф” – “Локомотив” (2:1) учрашуви ниҳоясига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Локомотив” жамоаси бош мураббийи Андрей Микляев ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Санжар Шоаҳмедовлар иштирок этишди.


Андрей Микляев: - Бугун жуда қийин ва қизиқарли учрашув бўлди. “Насаф”ни кучли жамоа эканлигини ҳаммамиз биламиз. Бугун улар ўз мухлислари кўз ўнгида жуда яхши ўйин намойиш этишди ва ҳақли ғалабага эришди. Стадиондаги мухлисларнинг олқиши ҳам зўр бўлди. Афсуски, биз ижобий натижани қўлга кирита олмадик. “Насаф”ни бугунги ғалабаси билан табриклайман.


Бугунги ўйинда кўп сариқ карточка олдик. Ва яна қизил карточка ҳам олдик. Бундан кўринадики, бу жамоамизда тарбиявий ишларга кўпроқ эътибор қаратишимизни тақоза этади. Футболчи майдонда рақибини ҳурмат қила олиши керак. Ахир у ҳам ўзидек футболчику.





Санжар Шоаҳмедов: - Бугун қийин ўйин бўлди. Ҳар иккала жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш этишди. Стадиондаги муҳит ҳам ажойиб бўлди. Афсуски биз ғалабага эриша олмадик.

Билдирилган фикрлар