Одил Ҳамробеков: “Осиё ўйинларига тайёрмиз”

Терма жамоалар

105 Ўқилди фикр билдирилган

Одил Ҳамробеков: “Осиё ўйинларига тайёрмиз”

Бугун Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига жўнаб кетади. Ушбу сафар олдидан терма жамоа бош мураббийи иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида Одил Ҳамробеков ҳам иштирок этди.

- Ҳар бир профессионал ўйинчи танаффуссиз ўйнашга тайёр бўлиши шарт. Чунки бу бизнинг касбимиз. Танаффуссиз клубда ва терма жамоада тўп сураётган бўлсак-да, етарли даражада тикланишга улгурмоқдамиз. Шу сабаб Осиё ўйинларига жисмонан ва руҳан тайёр ҳолатда йўл оляпмиз.