Сергей Лушчан: “Ўйланган режа амалга ошмади ”

Насаф

73 Ўқилди фикр билдирилган

Сергей Лушчан: “Ўйланган режа амалга ошмади ”

Pepsi Суперлига 20-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Насаф” жамоасини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан ва ўйиннинг энг яхши футболчи деб топилган Санжар Рашидовлар иштирок этди.

Сергей Лушчан: -Жуда қийин ўйин ўтказдик. Баҳс қийин бўлишини билар эдик. Бир ярим кун давомида тикланиш жуда қийин. Режалар амалга ошмади. Учрашувдан сўнг биринчи вазифа бу йўқотилган кучни тиклашдир. Бугун футболчилар майдонда ўзларини кўрсата олишмади. Қўқондаги сафардан сўнг биз жуда кам вақт машғулот ўтказдик ва функционал тиклана олмадик. Ҳалол мағлуб бўлдик. Яратилган вазиятлардан эса унумли фойдалана олмадик. “Насаф” биргина хатомиздан фойдаланди ва ғалаба қозонди. Муҳим ўйинлар олдинда ва биз ишлашда давом этамиз-дейди жамоа бош мураббийи

Санжар Рашидов: - Қийин ўйин ўтказдик . Рақиб яхши ҳимояланди. Бизнинг эса хужумда ишларимиз юришмади. Бу ўйиндан сўнг керакли хулосаларни чиқарамиз ва бу хатолар устида ишлаймиз.