Рўзиқул Бердиев: “Рақиб хатосидан унумли фойдаландик”

Насаф

105 Ўқилди фикр билдирилган

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб хатосидан унумли фойдаландик”

“Сўғдиёна” – “Насаф” (0:1) учрашуви ниҳоясига етгач, жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугунги ўйин ягона хатогача бўлди. Рақибимиз ҳимояда хатога йўл қўйди, биз бундан унумли фойдаландик. Йигитларимиз 90 дақиқада эътибор билан ўйин намойиш этишди. Биз рақибни ўрганганимизда шунга амин бўлдикки, улар ҳар йилгига нисбатан бу йил тажовузкор ва ҳужумкор ўйин намойиш этишаяпти. Шуларни эътиборга олиб, бугунги учрашувдаги асосий вазифамиз ҳимояда хатога йўл қўймаслик эди. Ўйлайманки, буни уддаладик. Йигитлар бутун ўйин давомида тартибли ҳаракат қилишди ва борларини бериб ўйнашди. Бугунги ғалабамизга булар асосий омил бўлди.