"Насаф" Жиззахда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Насаф

59 Ўқилди фикр билдирилган

"Насаф" Жиззахда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Pepsi Суперлиганинг 20-тур учрашувини “Насаф” сафарда “Сўғдиёна” жамоаси билан ўтказди.

Ўтган турда жамоамиз ўз майдонида мағлуб бўлгач, кўпчилик мухлисларимизда хавотир пайдо бўлган ва умидсизликка тушишган эди. Чунки, оддий хатолар орқали рақибга имкониятни бой бериб қўйилиши, бу хавотирларга сабаб бўлган эди.

Аммо футболчиларимиз ва мураббийларимиз бу хатолар ортидан тегишли хулосани чиқариб, бўлажак учрашувга астойдил тайёргарлик кўришгани, бугун яққол намоён бўлди. Ўзингиз гувоҳ бўлганингиздек, жамоамиз бутун ўйин давомида бор диққатини жамлаб, тартиб билан ҳаракат қилишди.

Учрашувни майдон эгалари фаол бошлашган эди. Аммо жамоамиз тезда ўйин тизгинини ўз қўлига кирита оли.

Тўпга кўпроқ эгалик қилишиб, ҳужумларга зўр беришди. Натижада учрашувнинг 15-дақиқасига келиб, тезкор футболчиларимиз рақиб ҳимоясини хато қилишга мажбур қила олди.

Бугун анча фаол бўлган футболчимиз Ислом Кенжабоев, мезбон жамоа ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланиб, гол уришга эришди – 0:1. Бу гол Кенжабоевнинг бу йилги чемпионатдаги илк голи сифатида қайд этилди.

Бу голдан сўнг, майдон эгалари ҳужумларга зўр беришди. Аммо ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз бу ҳужумларни совуққонлик билан йўққа чиқараверди.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш учун анча тўкишига тўғри келди, лекин бари-бир мақсадига эриша олишмади.

Шундай қилиб, “Насаф” сафарда “Сўғдиёна”дан кичик ҳисобда бўлсада, устун келди. Бу ғалабамиздан ҳамма мухлисларимиз хурсанд бўлишди.

Навбатдаги учрашувни жамоамиз 11 август куни ўз майдонида “Бунёдкор”га қарши ўтказади. Бу учрашувда ҳам жамоамизга омад ва зафар тилаб қоламиз.

Pepsi Суперлигаси-2018. 20-тур

“СЎҒДИЁНА“ – “НАСАФ” 0:1 (0:1). 5700 томошабин

01.08.2018. “Сўғдиёна” стадиони. 19:00да

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов, Андрей Цапенко

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Артём Арутюнов

Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов.

Гол: Ислом Кенжабоев, 15’-0:1

“Сўғдиёна”: 88.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 10.Шоҳруз Норхонов (77.Изатилла Абдуллаев, 50), 33.Тоҳиржон Шамсиддинов, 70.Санжар Рашидов (с), 80.Сернас Дарвидас (27.Сахоб Рашидов, 66), 85.Руслан Мелзиддинов, 89.Ким Донг-Хи, 90.Милаш Симонович, 91.Никола Милинкович, 93.Ихтиёр Тошпўлатов (39.Ойбек Нурматов, 62).

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 14.Сирож Мелиев, 16.Муродхўжа Жабборов, 29.Иброҳим Қодиров, 55.Шоҳжаҳон Ҳасанов, 94.Нуриддин Ҳасанов.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов (30.Худоёрхон Сагдуллаев, 86), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Дилшод Саитов (17.Дониёржон Нарзуллаев, 73), 20.Ислом Кенжабоев (9.Амиржон Сафаров, 73), 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Акмал Мозговой, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 2.Сардор Саъдуллаев, 18.Бобир Давлатов, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 52.Шерзод Темиров.