"Насаф": Вакилларимиз ОТЖ билан Вьетнамга йўл олишди

Насаф

218 Ўқилди фикр билдирилган

"Насаф": Вакилларимиз ОТЖ билан Вьетнамга йўл олишди

Бугун асосан 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамда ташкил этилаётган халқаро мусобақага жўнаб кетмоқда.

Равшан Хайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси Индонезияда бўладиган Осиё ўйинларида иштирок этиши сабабли Вьетнамдаги мусобақага терма жамоамизни катта мураббий Суннатилла Абдурасулов олиб боради. 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг саралаш босқичида иштирок этадиган жамоага ушбу икки терма жамоадан номзодлар танлаб олинади.

Сунатилла Абдурасулов Вьетнамга 20 нафар футболчи билан жўнаб кетмоқда. Улар орасида “Насаф” клубининг икки вакили бор. Булар Шерзод Насруллаев ва Илҳомжон Алижоновлардир.

3-8 август кунлари бўладиган Вьетнам шаҳридаги халқаро мусобақада, терма жамоамизга Вьетнам, Уммон ва Фаластин олимпия терма жамоалари рақиблик қилишади.Мусобақа тақвимига кўра терма жамоамиз ўтказадиган ўйинлар жадвали:

3 август

Соат 14:30 Ўзбекистон – Уммон

5 август

Соат 14:30 Ўзбекистон – Фаластин

7 август

Соат 17:30 Вьетнам – Ўзбекистон

Терма жамоамизга ва футболчиларимизга бўлажак мусобақада омад ва зафарлар тилаб қоламиз.