Бугун футбол. “Сўғдиёна” - “Насаф”

Насаф

59 Ўқилди фикр билдирилган

Бугун футбол. “Сўғдиёна” - “Насаф”

Бугун “Насаф” 20-тур учрашувини Жиззахда “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Сўғдиёна” стадионида соат 19:00да бошланади.

Pepsi Суперлигаси-2018. 20-тур

“СЎҒДИЁНА“ – “НАСАФ”

01.08.2018. “Сўғдиёна” стадиони. 19:00да

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов, Андрей Цапенко

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Артём Арутюнов

Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов.

“Сўғдиёна” – “Насаф” жамоалари бугун 36-марта ўзаро куч синашади. Бунгача жамоалар миллий чемпионат доирасида ўзаро 35 маротаба куч синашган. Шулардан 27та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. 7 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 108 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик жамоамиз томонида – 31:77.

Мазкур жамоалар Жиззахда ўзаро 17та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 5 марта “Сўғдиёна” жамоасининг, 12 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган.Жамоалар Жиззахдаги ўзаро учрашувларда дуранг қайд этишмаган.

Бугунги учрашувда жамоамизга омад тилаб қоламиз.