ЖЧ-2018. ФРАНЦИЯ - ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ!

Жаҳон футболи

79 Ўқилди фикр билдирилган

ЖЧ-2018. ФРАНЦИЯ - ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ!

ЖЧ-2018 мусобақасининг финалидан ўрин олган Франция ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Лужники” стадионида бўлиб ўтган баҳсда французлар ғалабани қўлга киритишди.

Шу билан Франция ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

ЖЧ-2018. Финал

Франция – Хорватия 4:2 (2:1)

Голлар: 1:0 – 18, автогол Манджукич, 1:1 – 28 Перишич, 2:1 – 38, пенальти Гризманн, 3:1 – 59 Погба, 4:1 – 65 Мбаппе, 4:2 – 69 Манджукич.