Ишқибозлар диққатига!

Насаф

267 Ўқилди фикр билдирилган

Ишқибозлар диққатига!

Ўзингизга маълум, эртага 13 июл жума куни “Марказий” стадионимизда Pepsi Суперлиганинг қолдирилган 14 учрашуви бўлиб ўтади. Унда “Насаф” Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 21:00да бошланади.

Учрашув бошланишига бир соат қолганда, яъни 20:00дан бошлаб мухлислар учун концерт дастури тақдим этилади. Танаффус пайтида эса, лотерея ўйини ўтказилади. Бунда бахтли чипа соҳиблари MDC смартфонларига эга бўлишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, клубимиз маркетинг бўлими MDC бренди билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган.

“Насаф” – “Қизилқум” учрашуви чипталари бугун 12 июл куни соат 15:00дан бошлаб, стадионимиз чиптахоналари орқали сотувга чиқарилади. Чипта эгалари стадионга ташрифи пайти чиптанинг ўзига қайтарилган бўлагини ташлаб юбормасликларини сўраймиз.

Учрашувга чипталар харид қилинг, “Марказий”га ташриф буюриб, яхши дам олинг ҳамда ютуқга эга бўлинг.

“Насаф” ПФК маркетинг бўлими