Рўзиқул Бердиев: “Тайёр ғалабани қўлдан бой бердик”

Насаф

427 Ўқилди фикр билдирилган

Рўзиқул Бердиев: “Тайёр ғалабани қўлдан бой бердик”

“Металлург” - “Насаф” (2:2) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдирди.

Рўзиқул Бердиев: - Бугун тайёр ғалабани қўлдан бердик. Бунга ўзимиз айбдормиз. Агар иккинчи бўлимда ҳам дастлабки бўлимдагидек ўйнаганимизда, ғалаба қозонган бўлардик. Афсуски, иккинчи бўлимда йигитларимиз курашдан тўхтаб қолишди, улар эртароқ “ғалаба қозондик” деб, ўйлашди. Бугун захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинимизни кучайтира олишмади ҳам. Охирги дақиқалардаги дарвозамизга белгиланган пенальти ҳаққоний бўлдими, йўқми буни аниқ кўрмадим. Буни ўйин ёзувидан кўриб аниқлаймиз. Албатта энди жамоамизда ўзгаришлар бўлади. Етакчи ўйинчиларимизни жамоамиз сафида олиб қолиш ҳақида кўпроқ бош қотираяпмиз. Чунки мавсумни яхши натижа билан якунлашимиз керак бўлади.