Бугун “Насаф” кўк либосларда ўйнайди

Насаф

190 Ўқилди фикр билдирилган

Бугун “Насаф” кўк либосларда ўйнайди

Бугун “Насаф” Бекободда “Металлург” жамоаси билан куч синашади.

Учрашув “Металлург” марказий стадионида соат 19:11да бошланади.

Ўйин олдидан бугун ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Унда учрашувни ўтказиш бўйича бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек жамоалар бугун қандай либосларда майдонга тушиши ҳам аниқ бўлди.

Унга кўра, жамоамиз бугун кўк либосларда майдонга тушади. “Металлург” жамоаси эса оқ либосларда ҳаракат қилишади.