Бугун футбол. “Металлург” - “Насаф”

Насаф

224 Ўқилди фикр билдирилган

Бугун футбол. “Металлург” - “Насаф”

Бугун Pepesi Суперлиганинг 15-тур учрашувида жамоамиз Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув “Металлург” марказий стадионда соат 19:11да бошланади.

Pepsi Суперлига. 15-тур

“МЕТАЛЛУРГ” – “НАСАФ”

12.06.2018. “Металлург” марказий стадиони. 19:11да

Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Кристина Середа (иккиси ҳам Бухородан)

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов (Тошкент)

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Маъмур Саидқосимов.

Ушбу жамоалар бу сафар ўзаро 42-учрашувда майдонга тушишади. Бугунги учрашув “Насаф” жамоамизнинг миллий чемпионатимиздаги 632-учрашуви бўлади.

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 41 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 10 ўйинда “Металлург” жамоасининг қўли баланд келган. 26 учрашувда “Насаф” ғалабага эришган. 5 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 32:70.

Бекободда бўлиб ўтган 20 учрашувнинг 9тасида маъданчилар ғалабага эришган бўлса, 8тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 3 учрашувда дуранг қайд этилган. Демак, Бекободда бўлиб ўтган учрашувларда майдон эгалари кичик устунликка эга. Бекобод шаҳрида бўладиган навбатдаги учрашув, жамоаларнинг ўзаро 21-учрашуви сифатида тарихга киради.

“Насаф” Бекободда “Металлург”ни сўнгги бор 2015 йилги чемпионатда мағлуб этган. Аммо бугунги учрашувдан мухлисларимизнинг умиди катта. Мавжуд муаммоларга қарамасдан футболчиларимиз ўзида куч топиб, уларни хурсанд қилади деган, умиддамиз.

Ғалаба Сизларга ёр бўлсин йигитлар!