"СЕВИНЧ": ЖИЗЗАХДА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИК

Севинч

80 Ўқилди фикр билдирилган

"СЕВИНЧ": ЖИЗЗАХДА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИК

“Севинч” жамоамиз Жиззахда “Сўғдиёна W” жамоаси билан куч синашди. Учрашувда жамоамиз ғалаба қозонди.

Учрашув ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, дастлабки бўлимда майдон эгалари кичик устунликка эришди. Ҳисоб ҳам улар томонидан очилди. Аммо тажрибали ярим ҳимоячимиз Танзиля Зарбиева ўртадаги ҳисобни тенглаштиришга эришди. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа голлар киритилмади.

Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ўзларини қўлга олишди ва бор диққатларини жамлашиб, яратилган вазиятларни голга айлантира олишди. Иккинчи бўлимдаги голларни Гулзода Амирова, Нилуфар Қудратова ва Малика Бурхановалар киритишди.

Шундай қилиб, жамоамиз сафардаги муҳим учрашувдаги яна бир ғалабани қўлга киритди ва очколари сонини 31тага етказиб олди.

Энди жамоамиз яна бир учрашувни сафарда ўтказади. Бу сафарги рақибимиз “Локомотив W” жамоаси бўлади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 13-тур

“СЎҒДИЁНА W” – “СЕВИНЧ” 2:5 (1:1)

10.06.2018. “Сўғдиёна” стадиони. 18:00да

Бош ҳакам: Давронбек Акмалов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Хайринисо Эркинова (Тошкент), Ойбек Каллахўжаев (Тошкент)

Захира ҳаками: Музаффар Файзуллаев (Жиззах)

Назоратчи – Хушвақт Мухторов.

Комиссар – Алишер Файзиев.

Голлар: Махфуза Турапова, 26’-1:0, Лутфунисо Хамдова, 86’-2:5 – Танзиля Зарбиева, 32’-1:1, Гулзода Амирова, 49’-1:2, 65’-1:4, Нилуфар Қудратова, 62’-1:3, Малика Бурханова, 75’-1:5.

“Сўғдиёна W”: 22.Нозима Ҳасанова (12.Соҳибжамол Ражабова, 80), 4.Насиба Хожиева, 5.Маҳлиё Назарқулова, 7.Махфуза Турапова (с) (99.Шахзода Файзуллаева, 88), 8.Лутфинисо Хамидова, 9.Ситора Такабоева, 15.Дилафруз Тошпўлатова, 19.Мухлиса Мардиева, 20.Зебинисо Ҳалимова (18.Паризод Эшқулова, 75), 21.Шахло Қодирова, 77.Албина Бобоқулова (17.Нодира Искандарова, 69).

Захира: 2.Нафиса Набиқулова, 6.Дилноза Зиётова, 27.Динара Пайзикулова.

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова (16.Мафтуна Жонимқулова, 82), 7.Олия Ахмедова (с), 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Гулҳаё Маннабоева (18.Шахноза Шакирова, 80), 14.Гулзода Амирова (13.Лайло Тошева, 82), 15.Шахноза Қурбонова 17.Танзиля Зарбиева, 27.Шодия Тошева (19.Сўғдиёна Алламуродова, 52), 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 6.Феруза Бобохўжаева, 20.Севара Нормуродова, 23.Мафтуна Панжиева.

Огоҳлантириш: Зебинисо Ҳалимова (31), Насиба Ҳожиева (83) – Шодия Тошева (50).