“СЕВИНЧ” БУ ТУРДА “АНДИЖАНКА”НИ ЙИРИК ҲИСОБДА МАҒЛУБ ЭТДИ

Севинч

140 Ўқилди фикр билдирилган

“СЕВИНЧ” БУ ТУРДА “АНДИЖАНКА”НИ ЙИРИК ҲИСОБДА МАҒЛУБ ЭТДИ

“Севинч” навбатдаги 12-тур учрашувини ўз майдонида “Андижанка” жамоасига қарши ўтказди. Учрашувда жамоамиз 7:0 ғисобида зафар қучишди.

Учрашувнинг бошидан жамоамиз ҳужумларга зўр берди. Аммо меҳмонлар жамоамизга муносиб қаршилик кўрсата олишди. Биринчи бўлимнинг 39-дақиқасига келиб, жамоамизнинг ташкил этган ҳужуми самарали якун топди. Шахноза Қурбонова рақиб дарвозасини ишғол қилиб, бугунги голлар тўпламини бошлаб берди. Учрашувнинг 42-дақиқасида Нилуфар Қудратова ҳисобни 2:0га ўзгартирди. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа голлар киритилмади.

Иккинчи бўлим голларга бой бўлди. “Андижанка” жамоасининг ҳам қаршилиги аввалги бўлимдагидек бўлмади. Бу бўлимдаги жамоамиз голларига яна Нилуфар Қудратова ва Гулзода Амировалар муаллифлик қилишди. Учрашув 7:0 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якунланди.

Шундай қилиб, “Севинч” мавсумдаги яна бир муҳим ғалабасини қўлга киритди. Жамоамизнинг урган голлари 64тага етди ва очколари сони 25та бўлди.

“Севинч” навбатдаги тур учрашувини сафарда “Сўғдиёна W” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 10 июн куни бўлиб ўтади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 12-тур

“СЕВИНЧ” – “АНДИЖАНКА” 7:0 (2:0). 87 томошабин

04.06.2018. “Геолог” стадиони. 17:30да

Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Ғанишер Самандаров (Навоий), Нигора Муҳаммадиева (Термиз)

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев (Қарши).

Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Гол: Шахноза Қурбонова, 39’-1:0, Нилуфар Қудратова, 42’-2:0, 62’-4:0, 79’-6:0, Гулзода Амирова, 51’-3:0, 71’-5:0, 82’-7:0

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова (16.Мафтуна Жонимқулова, 59), 7.Олия Ахмедова (с) (18.Шахноза Шакирова, 82), 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Гулҳаё Маннабоева (19.Сўғдиёна Алламуродова, 59), 14.Гулзода Амирова, 15.Шахноза Қурбонова 17.Танзиля Зарбиева, 27.Шодия Тошева (13.Лайло Тошева, 54), 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 6.Феруза Бобохўжаева, 20.Севара Нормуродова, 33.Мафтуна Панжиева.

“Андижанка”: 1.Кумушой Ғуломова, 3.Адель Раҳимова (12.Омадой Мингбоева, 49), 10.Зиёдахон Тўланбоева, 11.Гулирано Ҳасанова (26.Камола Тўхтасинова 57), 17.Ойгул Ёқубова (с), 27.Нилуфар Дадажонова, 67.Муқаддам Абдуллаева, 77.Мафтунахон Жўраева, 94.Зиёдахон Янгибоева, 98.Саодатхон Тўхтасинова.

Захира: 30.Моҳирахон Жўрабоева, 23.Садоқат Илашева.

Огоҳлантириш: Нилуфар Дадажонова (Андижанка), 56.