БУГУН “СЕВИНЧ” – “АНДИЖАНКА” УЧРАШУВИ БЎЛАДИ

Севинч

161 Ўқилди фикр билдирилган

БУГУН “СЕВИНЧ” – “АНДИЖАНКА” УЧРАШУВИ БЎЛАДИ

Бугун “Севинч” ўз майдонида 12-тур доирасида “Андижанка” жамоасини қабул қилади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 12-тур

“СЕВИНЧ” – “АНДИЖАНКА”

04.06.2018. “Геолог” стадиони. 17:30да

Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Ғанишер Самандаров (Навоий), Нигора Муҳаммадиева (Термиз)

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев (Қарши).

Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Шуҳрат Ражабаов бу йилги жамоамиз иштирокидаги тўртинчи учрашувни бошқаради. Уларнинг барчасида “Севинч” ғалабага эришган.

“Севинч”нинг чемпионатдаги муваффақиятли юриши давом этмоқда Жамоамиз ўтган тўққиз учрашувнинг саккизтасида ғалаба, биттасида эса дуранг қайд этган. Ҳали мағлубиятга учрамаган. Йигирма беш очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоамиз чемпионат иштирокчилари орасида энг кўп гол урган жамоа ҳамдир. Футболчиларимиз шу пайтгача рақиблари дарвозасига 57та тўп киритишган ва ўз дарвозасидан 2та гол ўтказган. Бу тўпларнинг деярли тенг ярми, яъни 28таси Нилуфар Қудратовага тегишлидир. “Севинч” бугун чемпионатдаги 10-учрашувни, ўз майдонидаги 6-учрашувни ўтказади.

“Андижанка” жамоаси эса ўтган 10 учрашувнинг 5тасида ғалаба, бир учрашувда дуранг ва 4 учрашувда мағлубиятга учраган. Рақиблари дарвозасига 15та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 16та тўп олиб чиққан. Жамоа 16 очко билан 7-поғонани банд этган. Жамоанинг икки нафар футболчиси, Нилуфар Дадажонова ва Гулирано Ҳасановалар бештадан тўп киритиб, жамоа тўпурарлари бўлиб туришибди.

Бугун шунингдек қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

“Нефтчи W” – “Локомотив W”

“Навбаҳор W” – “Сўғдиёна W”

“Шўртан Lady” – “Қўқон-1912 W”

“А Г М К W” – “Бухоро W”

“Пахтакор W” – “Қизилқум Guli”

Бу турда “Бунёдкор W” ва “Металлург W” жамоалари иштирок этишмайди.