“СЕВИНЧ” БУ ТУРДА “ҚЎҚОН-1912 W”ГА ГОЛЛАР ШОУСИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

Севинч

196 Ўқилди фикр билдирилган

“СЕВИНЧ” БУ ТУРДА “ҚЎҚОН-1912 W”ГА ГОЛЛАР ШОУСИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 11-тур доирасидаги учрашувни жамоамиз ўз майдонида “Қўқон-1912 W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув кутилганидек “Севинч” жамоасининг устунлигида кечди. Учрашувдаги ҳисоб 4-дақиқадаёқ очилди. Бугунги баҳсдаги голлар шоусини Нилуфар Қудартаова бошлаб берди. Шундан сўнг футболчиларимиз кетма-кет голлар ура бошлашди. Дастлабки бўлимда ўйин асосан, меҳмон жамоа жарима майдончаси атрофида кечди. Тўғри, голдан сўнг ўйин марказидан бошланди. Биринчи бўлимда футболчиларимиз “Қўқон-1912 W” жамоаси дарвозасига саккизта гол киритишди. Голларга Нилуфар Қудратова, Шахноза Қурбонова, Гулзода Амировалар муаллифлик қилишди.

Иккинчи бўлимнинг бошида меҳмонлар бироз қаршилик қилишга куч топишди, аммо вақт ўтган сайин жамоамизнинг кучли босимлар орқали ташкил этган ҳужумларига улар бардош бера олишмади. Натижада 2-бўлимда ҳам футболчиларимиз еттита гол уришга муваффақ бўлишди. Бугунги учрашувда жамоамиз ва чемпионат тўпурари Нилуфар Қудратова еттита гол уриб, футбол тили билан айтганда септа-трик қайд этди. Бу ҳозирча чемпионатда рекорд ҳисобланади. Яъни бир учрашувда Қудратовадан ташқари ҳеч бир футболчи шунча гол ура олгани йўқ. Ҳужумчимизнинг бу йилги чемпионатдаги урган голлари бу билан 28тага етди.

Яна бир ҳужумчимиз ўзининг голурарлик маҳоратини намойиш қилмоқда. Бу футболчимиз Гулзода Амировадир. У бугун тўртта гол уриб, покер қайд этди. Унинг чемпиоантдаги урган голларининг сони 14тага етди. Шунингдек Шахноза Қурбонова ва Мафтуна Шойимовалар ҳам дубл муаллифи бўлишди.

Бугунги 15:0 ҳисоби ҳозирча аёллар ўртасидаги чемпионатда рекорд ҳисоб ҳисобланади. Жамоамизнинг жами урган голлари 57тага етди.

Шундай қилиб, “Севинч” кетма-кет саккизинчи ғалабасини нишонлади ва чемпионат жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда

“Севинч” навбатдаги 12-тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. 4 июн куни “Андижанка” жамоаси меҳмонимиз бўлади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 11-тур

“СЕВИНЧ” – “ҚЎҚОН-1912 W” 15:0 (8:0). 78 томошабин

01.06.2018. “Геолог” стадиони, 17:30да

Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Шохруҳ Қаюмов (Жиззах), Кристина Середа (Бухоро)

Захира ҳаками: Суҳроб Сатторов (Қарши)

Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент)

Комиссар: М.Содиқ Охунов.

Голлар: Нилуфар Қудратова, 4’-1:0, 19’-3:0, 21’-4:0, 32’-7:0, 74’-12:0, 83’-14:0, 88’-15:0, Шахноза Қурбонова, 17’-2:0, 24’-5:0, Гулзода Амирова, 30’-6:0, 38’-8:0, 69’-11:0, 78’-13:0, Мафтуна Шойимова, 52’-9:0, 61’-10:0

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова (33.Ангелина Полюшкевич, 43) 6.Феруза Бобохўжаева (19.Сўғдиёна Алламуродова, 46), 7.Олия Ахмедова (с) (10.Гулҳаё Маннабоева, 49), 8.Лайло Шодиева (18.Шахноза Шакирова, 46), 9.Мафтуна Шойимова, 14.Гулзода Амирова, 15.Шахноза Қурбонова 17.Танзиля Зарбиева, 27.Шодия Тошева (13.Лайло Тошева, 44), 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 1.Лайло Тилавова, 20.Севара Нормуродова.

“Қўқон-1912”: 1.Дилбархон Улканбоева (12.Ойгул Мусаева, 79), 6.Зарнигорхон Маҳкамова (5.Мухлиса Отақўзиева, 20), 9.Ситорахон Нишонова, 10.Шахноза Каримова (с) (29.Ўғилойхон Маҳкамова, 75), 15.Фотимахон Юсупова (99.Гулсанамхон Юсупова 53), 19.Шоҳидахон Эргашева, 26.Саодат Қўлдошева (28.Вазира Мирзакамолова, 63), 31.Иродахон Мамасалимова (25.Шахзодахон Омонова, 40) 33.Ферузахон Жўрабоева, 70.Адибахон Омонова (90.Солихабону Исмоилова, 86), 75.Дилдора Аҳмедова.

Захира: