Финалда «Локомотив» ғолиб бўлди. «Насаф» ОЧЛ-2018да иккинчи жамоа сифатида иштирок этади

Бугун Ўзбекистон Кубогининг финал учрашувида Бунёдкор ҳамда «Локомотив жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Ушбу финал учрашуви кўпчилик  томонидан йил ўйинига тенглаштирилди. Бунга сабаб, мабода «Бунёдкор» жамоаси ғалабага эришса, мамлакатимизнинг иккинчи жамоаси сифатида ОЧЛ-2018 мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритар эди.

Бу йилги чемпионатда чемпионликни расмийлаштирган  «Локомотив» жамоаси ғалаба қозонса, «Насаф» иккинчи жамоа сифатида ва шунингдек «Пахтакор» жамоаси ҳам учинчи жамоа сифатида ОЧЛда қатнашиш бахтига муяссар бўлар эди.

Бугунги учрашув ана шундай муҳим масалаларга ойдинлик киритиб бериши билан, футбол ишқибозларининг қизиқишини ортирган эди.

Ҳаво ҳарорати соқуқ бўлишига қарамасдан бугунги ўйинни стадионда томоша қилиш учун, кўплаб мухлислар «Бунёдкор» аренага ташриф буюришди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, масофа узоқ бўлишига қарамасдан Қарши шаҳридан ҳам кўплаб мухлислар бугунги финал учрашувини бевосита стадионда томоша қилишди.

Финал учрашуви  БААлик ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳасаннинг ҳуштаги билан бошлаб берилди.

Учрашувни «темирйўлчилар» ташаббус билан бошлашди. 7-дақиқада тезкор ташкил этилган ҳужум гол билан якунланди. Марат Бикмаев ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Бу голдан сўнг ўйин анча кескинлашди. Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа кўплаб хавфли вазиятлар ярата олишди. Аммо дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлим деярли «Бунёдкор» жамоаси устунлигида ўтди. Аммо «қалдирғочлар»га гол уриш насиб этмади.

Шундай қилиб, «Локомотив» финалда ғолиб бўлди ва ўз тарихида иккинчи марта олтин дублни қайд этди. «Локомотив» жамоасини кубок соҳиби бўлганлиги билан, қашқадарёлик мухлислар номидан самимий табриклаймиз!

«Насаф» ОЧЛ-2018ни катта эҳтимол билан ўз майдонида бошлайдиган бўлди.

 

Ўзбекистон Кубоги-2017. ФИНАЛ

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент) 0:1

04.12.2017. «Бунёдкор» стадиони. 15:00

 

Комиссар: Олим Арифов (Ўзбекистон)

Координатор: Шерзод Ражабов (Ўзбекистон)

Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон)

 

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА)

Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Абдулла Ҳасан ал-Маҳри (БАА), Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади (БАА),

Захира: Аммар Али Абдулла ал-Жунайбий (БАА)

Гол: Марат Бикмаев, 7′-0:1

“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зухуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов (с), 17.Достонбек Ҳамдамов, 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 22.Шохруҳ Гадоев (14.Воҳид Шодиев 77), 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов (9.Шахзодбек Нурматов 63), 77.Шохруз Норхонов (11.Вадим Чемиртан 59).

Захира: 32.Сухробжон Султонов, 3.Исломжон Қобилов, 28.Давронбек Умиров, 30.Хуршид Ғиёсов.

 

“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 11.Садриддин Абдуллаев, 15.Сардор Мирзаев, 18.Тимур Копадзе (с) (55.Санжар Шоаҳмедов, 60), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 99.Жалолиддин Машарипов (77.Диёр Туропов 76).

Захира: 12.Маъмур Икромов, 17.Салим Мустафоев,  37.Шерзод Файзиев, 42.Муҳаммад Коне, 22.Мурод Бобожонов.

 

Огоҳлантириш: Отабек Шукуров (90) – Жалолиддин Машарипов (31), Марат Бикмаев (80), Сардор Мирзаев (85), Игнатий Нестеров (90+2)

Финалда «Локомотив» ғолиб бўлди. «Насаф» ОЧЛ-2018да иккинчи жамоа сифатида иштирок этади”га битта фикр билдирилган

Javob berish