«Машъал»: Ёшларимиз сўнги турни йирик ҳисобда якунлашди

Бугун Ёшлар лигаси баҳслари доирасида сўнги 30 турни ўз майдонида ўтказган «Машъал» жамоамиз ёшлари ўта йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Самарқанднинг «Динамо» жамоаси ёшларини қабул қилган жамоамиз 39 дақиқада Ойбек Жўаевнинг киритган голидан кейин ҳисобни очишди 1:0. Голдан руҳланган ёшларимиз яна тезкор ҳужумга ўтишди уч дақиқа ўтиб 41 дақиқада Ойбек Жўраев энди голли пасни амалга оширди. Абдуллох Махкамов эса бу вазиятдан ҳисобни 2:0 га ўзгартирди. Танаффусдан кейин тезкор ҳужумни бошлаган меҳмонлар 55 дақиқада ҳисобни биттага қисқартиришди. Дамир Ўлмасжонов бу вазиятда Давроновни ожиз қолдиришни уддасидан чиққанди 2:1. Голдан руҳланган меҳмонлар яна ҳужумга зўр беришди, аммо ҳужум қилиб ҳимояни эсдан чиқаришди. Натижада 59 дақиқада Абдуллох Махкамов ўзининг дублини расмийлаштирди 3:1. Орадан уч дақиқа ўтгач ёшларимиз «Динамо» дарвозасига тўртинчи голни ҳам киритишди. Ойбек Жўраев 62 дақиқада меҳмонларни бутунлай карахт аҳволда қолдирди ва ҳисобни 4:1 кўринишига келтирди. Шу ҳисоб билан тўхташни хохламаган кичик «газчилар» 76 дақиқада яна гол уришди. Бу сафар Мўмин Мелиев голга муаллифлик қилди 5:1. Энди ғалабадан бутунлай маҳрум бўлган «Динамо» вакиллари курашдан бутунлай тўхташди. Аммо ёшларимиз бешта гол билан тўхташни хохлашмади. Абдуллох Махкамов ва Ойбек Жўраевнинг қайд этган дублидан кейин Мўмин Мелиев ҳам 79 дақиқада ўзининг дублини расмийлаштирди. 6:1. Шу тариқа ёшларимиз сўнги турни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлашди.

 

Ёшлар Лигаси, 30-тур
2
4 ноябрь, жума
14:00 – “Машъал” (Муборак) – “Динамо” (Самарқанд) 6:1

Голлар: О. Жўраев (39, 62), А. Махкамов (41, 59), Д. Ўлмасжонов (55), М.Мелиев (76), (79)
Огоҳлантиришлар: М. Мелиев (6) – Т. Файзуллаев (23), Х. Толибов (55), М. Ражабов (64), Ш. Насимов (74).

«Машъал»: 53. Рахимжон Давронов, 3. Темур Маматов, 9. Абуллоҳ Махкамов, 10. Ойбек Жураев, 13. Искандар Шодмонов, 18. Ғолиббек Сарибоев, 20. Зафарбек Акрамов, 22. Ҳусниддин Алиқулов, 23. Шокир Йўлдошев, 25. Мўмин Мелиев, 70. Жонибек Мирзакулов
Захира: 1. Дилшод Мустафоев, 8. Бехруз Шайдулов, 16. Ёдгор Назаров, 26. Бекзод Ахмаджонов, 47. Иззат Султонов, 80. Ботир Қораев, 90. Шохрух Қурбонов

«Динамо»: 72. Алижон Алимуҳаммедов, 4. Шахриёр Насимов, 6. Хумоюн Толибов, 12. Дамиржон Тиллиев, 15. Бунёд Исроилов, 16. Комил Шарофиддинов, 17. Далержон Алмасжонов, 18. Анвар Муродов, 22. Темур Файзуллаев, 28. Муҳаммад Ражабов, 34. Дамир Темиров
Захира: 46. Рустам Тоштурдиев, 8. Отабек Равшанов, 33. Асадбек Толибов, 42. Шухрат Ҳолмуродов, 55. Мақсуд Шарипов, 70. Темур Абламетов, 95. Жасур Ашуров

Манба: fcmashal.uz

Javob berish