Бугун футбол. “Навбаҳор” – “Насаф”

Бугун Олий лиганинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади. Бугун футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионати якунланади.

“Насаф” 30-тур учрашувини Наманганда  “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади. Бу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар доимо қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтган.

 

УЧРАШУВ ПРЕВЬЮСИ 

 

ЎзПФЛ, 30-тур

“Навбаҳор” (Наманган) – “Насаф” (Қарши)

25.11.2017. “Марказий» стадион. 14:00да

Бош ҳакам: Темурбек Тўхтасинов (Андижон)

Қанот ҳакамлари: Анваржон Маражабов (Андижон), Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон)

Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев (Фарғона)

Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Б. Намозов.

 

“Навбаҳор” – “Насаф” жамоалари шу пайтгача ўзаро  41 учрашув ўтказишган. 22 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 10та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 9та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 59-75,  “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 39 очкони, “Насаф” эса 75 очкони қўлга киритган. Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларида энг йирик 6:0 ҳисоби қайд этилган. Бу ҳисоблар Наманган ва Қаршида ҳам қайд этилган.

Наманганда ўтказилган ўзаро учрашувларга назар ташлайдиган бўлсак, мазкур жамоалар бунгача 20 марта куч синашишган. Навбатдагиси ўзаро 21-учрашув бўлади. Бўлиб ўтган 20та учрашувнинг 8тасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. 4тасида “аждарлар” ғалаба қозонган. 8 учрашувда муроса кўчаси танланган. Намангандаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга 65та тўп киритилган. Тўплар нисбати 41-24, “Навбаҳор фойдасига. “Навбаҳор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор Наманганда 2014 йили мағлубиятга учратган. “Насаф” эса Намангандан сўнгги бор 2013 йили уч очко билан қайтган. Кейинги икки йилда жамоалар Наманганда ўзаро дуранг ўйнашган.

Бугунги ўзаро учрашув ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Айни пайтда футболчиларимизнинг кайфияти ҳам, тайёргарлиги ҳам аъло даражада. Ўтган турда кумуш медални нақд қилган, “ажадарлар” бугун ҳам ғалаба учун майдонга тушадилар.

Бугун жамоамиз сафардаги ўтказган учрашувларининг статистикасини ҳам яхшилаб олиши мумкин. Жамоамиз шу пайтгача сафарда 14та учрашув ўтказган. Шуларнинг 6тасида ғалаба, 6тасида мағлубият ва 2 учрашувда дуранг қайд этган. Сафардаги учрашувларда рақиблари дарвозасига 24та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 15та тўп олиб чиққан. “Аждарлар” сафардаги бу учрашувларда 20 очкони қўлга киритишган.

Футбол ишқибозларини Наманганда бугун  қизиқарли учрашув кутиб турибди.

Javob berish