Наталья Николаевнани  табриклаймиз!

Юртимизда “Насаф” клубининг миллионлаб мухлислари бор. Улар орасида шундай мухлислар борки, ўз ҳаётини “Насаф”сиз тасаввур қила олмайди. Бундай мухлисларимиз доимо клубимиз билан бирга ва ҳамдам.

Шундай мухлисларимиздан бири – Наталья Николаевна Токмовцвадир.

Бу онахонни “Насаф” жамоасининг асосий таркиби иштирокидаги ўйин бўладими, ўринбосарлар ўйиними бўладими ёки қуйи лига иштирокидаги ўйинлар бўладими, доимо стадионда учратасиз.

Наталья Николевна ёшлигидан спортга, айниқса футболга ўзгача меҳр қўяди. “Насаф” футбол клуби олий лигадаги иштирокини бошлагач, ҳақиқий, жонкуяр мухлисига айланди.

Онахон, ўтган даврдан ҳозиргача  жамоамиз ўйинларини қолдирмасдан томоша қилиб келади. У кишини жамоамиз ўйинлари бўйича тирик энсиклопедияга қиёслаш мумкин. Қайси йил ёки қайси ўйинда нима воқеа бўлганини сўрасангиз, катта иштиёқ билан ҳикоясини бошлайди.

Шундай жокуяр мухлис, футбол шайдоси ва “Насаф” мухлислар клубининг фаол аъзоси бўлган онахон бугун табаррук 64 ёшга тўлдилар.

Клубимиз, кўпсонли мухлисларимиз номидан Наталья Николаевнани  бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз. У кишига сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаймиз. Биз билан бирга бўлганингиздан миннатдормиз. Сиз бизнинг фахримизсиз!

 

“Насаф” ПФК

 

 

Javob berish