«Насаф»: Ёшларимиз лигани ғалаба билан якунлашди

Бугун ёшларимиз Наманганда лиганинг сўнгги тур учрашувида майдонга тушишди. “Навбаҳор ёшлари билан бўлган учрашувда ёшларимиз иродали ғалабага эришдилар.

 

Учрашув майдон эгаларининг устунлигида бошланган бўлса, вақт ўтиши билан ёшларимиз ҳам ўзларини қўлга олишди.

Майдонда кураш жуда кескин кечди. Тўп учун курашда футболчилар бир-бирларини асло аяшмади. Шунинг учун учрашув ҳаками ҳам чўнтагидан тез-тез карточкаларни чиқаришга мажбур бўлди. Учрашувнинг 32-дақиқасида Илҳомжон Алижонов иккинчи марта огоҳлантирилди ва у майдондан четлатилди. Бу ҳолат албатта жамоамизга қийинчилик туғдирди. Аммо майдонга ғалаба учун тушган футболчиларимиз, унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилишди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим ҳам муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Учрашувнинг 67-дақиқасида омад ёшларимизга кулиб боқди. Жавоҳир Шокиров жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Мана шу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.

Шундай қилиб, қийин учрашувда майдонда кам бўлиб қолган ёшларимиз, иродали ғалабага эришдилар ва лигани ғалаба билан якунлашди.

Шуни алоҳида таъкидлашни ҳоҳлардикки, ўринбосарларимиз орасидан асосий таркибимизга ўйинчиларни жалб этиш, клубимиз анъанасига айланиб улгурган. Бу вазифани адо этишда, ёшларимиз жамоасига мураббийлик қилаётган жонкуяр мураббийларимизнинг меҳнатлари ҳам таҳсинга сазовор. Бу йил ҳам бу вазифа кўнгилдагидек адо этилди.

Бир қанча ёш ўйинчиларимиз, ўзларини асосий таркибимизда ўйнай олишларини исбот қилишди.

Бунинг учун мураббийларимизга, майдонда жавлон урган футболчиларимизга ташаккурлар билдириб қоламиз.

 

Ёшлар лигаси, 30-тур

“Навбаҳор” (Наманган) – “Насаф” (Қарши) 0:1 (0:0)

24.11.2017. “Ёшлик” стадиони. 14:00

 

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев (Фарғона), Исломжон Носиров (Наманган), Абдураҳим Жабборов, Музаффар Маматхонов (Чортоқ)

Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).

 

Гол: Жавоҳир Шокиров, 67’-0:1.

 

“Навбаҳор”: 1.Исроилхон Обиджонов (68.Миржалолбек Маматхонов 90+2), 3.Алижон Алижонов (15.Юнусбек Абдувохидов 69), 4.Жавоҳирбек Олимжонов (с), 6.Аббосхон Ғуломов, 7.Абдулазиз Нишонбоев (10.Мухаммадсодиқ Маматхонов 82), 9.Махмуджон Нажмиддинов, 11.Билолхон Тошмирзаев, 13.Искандар Сиддиқжонов, 14.Акмалжон Турғунбоев (5.Абдуқодир Собиров 87), 17.Ахмаджон Мамадалиев (18.Турғунпўлат Турғунов 78), 20.Музаффар Абдуллаев (8.Шохруҳмирзо Ахмадалиев 58).

Захира:

 

“Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (с), 5.Шерзод Насруллаев, 7.Дилшод Саитов, 13.Муҳриддин Зоиров (33.Шохруҳ Неъматов 88), 22.Акмалжон Олимов, 28.Сардор Саъдуллаев, 32.Наврўзжон Саидов, 34.Илҳомжон Алижонов, 36.Акмал Мозговой, 45.Алижон Ахматов (18.Жавоҳир Шокиров 46), 96.Дадажон Маматқулов (10.Худоёрхон Сағдуллаев 58) (4.Нурбек Ботиров 90+2).

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 6.Анвар Ҳусанов, 77.Жаҳонгир Қурбонбоев.

 

Огоҳлантиришлар: Ахмаджон  Мамадалиев (70), Акмалжон Турғунбоев (84), Мухаммадсодиқ Маматхонов (90+3) – Илҳомжон Алижонов (32)

 

Четлатиш: Илҳомжон Алижонов (32, “Насаф”)

 

 

 

Javob berish