Одил Темировни табриклаймиз!

Ҳурматли  Одил Шукурович!

Сизнинг катта ғамхўрлигингиз  ва эътиборингиз туфайли бу йилги мавсумда  “Насаф” клуби  ўз тарихида иккинчи марта чемпионат кумуш медалини  қўлга киритди!

“Насаф” клубининг  мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан, шунингдек “Насаф”нинг кўпминг сонли мухлислари номидан бугунги таваллуд айёмингиз билан самимий табриклаймиз!

Сизга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз! Мамлакатимиз саноатини ривожлантиришда олиб бораётган  фаолиятингизда ва воҳамиз футболини ривожида қўшаётган катта ҳиссангизда улкан зафарлар тилаймиз.

Умид қиламизки, “Насаф” ПФК Сиз раҳбарлигингизда бунданда юқори натижаларни қўлга киритади.

Таваллуд айёмингиз қутлуғ бўлсин! Доимо соғ ва омон бўлинг!

Ҳурмат билан,

“Насаф” ПФК

Javob berish