Владислав Николаевични табриклаймиз!

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, “Севинч” жамоасининг бош мураббийи , жамоа ютуқларига улкан меҳнати синган, жонкуяр устоз –  Владислав Николаевич Хан бугун 61 ёшга тўлди.

 

2003 йилдан “Севинч” клубида фаолиятини бошлаган Хан В.Н. ҳозирги пайтгача жамоага устозлик қилиб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз аёллар футболида фаолият юритаётган ҳеч бир мураббий Владислав Николаевичдек катта ютуқларга эриша олмаган. “Севинч” жамоаси  унинг мураббийлик даврида ўн икки марта Ўзбекистон чемпиони, тўққиз марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби, мини футбол бўйича ўн уч марта мамлакат чемпиони, ўн бир марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби. Пляж (соҳил) футболи бўйича  етти марта Ўзбекистон чемпиони ва шунча марта Ўзбекистон кубоги соҳиби.

Владислав Николаевични бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам тажрибали мураббий сифатида эътироф этишади.

“Севинч” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари, қолаверса миллионлаб  футбол ишқибозлари  номидан Владислав Николаевичнинг бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз!

У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз.

Доимо соғ ва омон бўлинг қадрли Владислав Николаевич!

 

С днём рождения Никонич!

 

«Севинч» ПФК жамоаси

Javob berish