Превью: “Навбаҳор” – “Насаф”

Бу йилги чемпионатнинг сўнгги турида жамоамиз Наманганда, “Навбаҳор” жамоаси билан баҳс юритади. Мазкур жамоалар миллий чемпионатдаги ўзаро 42-учрашувида майдонга тушишади.

 

Учрашув анонси

 

ЎзПФЛ, 30-тур

“Навбаҳор” (Наманган) – “Насаф” (Қарши)

25.11.2017. “Марказий» стадион. 14:00да

Бош ҳакам: Темурбек Тўхтасинов (Андижон)

Қанот ҳакамлари: Анваржон Маражабов (Андижон), Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон)

Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев (Фарғона)

Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Б. Намозов.

 

Ўзаро учрашувларга оид маълумотлар

Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари доимо кескин ва муросасиз бўлган. Жамоамиз бу йилги  чемпионатда “Навбаҳор”ни ўз майдонида 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Навбатдаги учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги ўзаро 42-ўйини сифатида қайд этилади. Бунгача жамоалар 41 бор ўзаро куч синашишган. 22 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 10та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 9та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 59-75 “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 39 очкони, “Насаф” эса 75 очкони қўлга киритган. Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларида энг йирик 6:0 ҳисоби қайд этилган. Бу ҳисоблар Наманган ва Қаршида ҳам қайд этилган.

 

Наманганда бўлган ўзаро учрашувлар ҳақида

Мазкур жамоалар бунгача Наманганда 20 марта куч синашишган. Навбатдагиси ўзаро 21-учрашув бўлади. Бўлиб ўтган 20та учрашувнинг 8тасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. 4тасида “аждарлар” ғалаба қозонган. 8 учрашувда муроса кўчаси танланган. Намангандаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга 65та тўп киритилган. Тўплар нисбати 41-24 “Навбаҳор фойдасига.

Намангандаги ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор 2014 йили мағлубиятга учратган. “Насаф” эса Намангандан сўнгги бор 2013 йили уч очко билан қайтган. Кейинги икки йилда жамоалар Наманганда ўзаро дуранг ўйнашган.

2001 йили Наманганда бўлган ўзаро учрашувда дарвозаларга энг кўп,  саккизта тўп киритилган. Бу учрашувда “Навбаҳор” 6:2 ҳисобида ғалабага эришган.   

Наманганда ўтказилган сўнгги беш учрашув натижаси

11.06.2016. “Навбаҳор” – “Насаф”  2:2

10.05.2015. “Навбаҳор” – “Насаф”  1:1

06.04.2014. “Навбаҳор” – “Насаф”  1:0

30.03.2013. “Наавбаҳор” – “Насаф” 1:2

03.09.2012. “Навбаҳор” – “Насаф”  1:2

 

“Навбаҳор” жамоаси тўпурарлари

“Навбаҳор” жамоасининг айни дамда тўпурарлари рўйхатини Азизбек Турғунбоев бошқариб келмоқда, у ҳозирча рақиблар дарвозасини 8 марта ишғол қилган. Тўпурарлар рўйхатининг 2-ўрнида сербиялик футболчи Неманья Йованович бормоқда. Бу футболчи ҳисобида 7та тўп бор.

 

Жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги учрашув, 24 ноябр жума куни Тўрақўрғондаги стадионда соат 14:00да бошланади.

Javob berish