«Насаф»: Намангандаги учрашувни Тўхтасинов бошқаради

Олий лиганинг сўнгги 30-тур учрашувлари 25 ноябр куни бўлиб ўтади. Ушбу тур учрашувлари бир кунда ва бир вақтда бошланади.

 

“Насаф” охирги тур учрашувини сафарда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади.

Бугун учрашувни бошқарадиган ҳакамлар номи аниқ бўлди. Унга кўра, “Навбаҳор” – “Насаф” учрашувини Темурбек Тўхтасинов бошчилигидаги андижонлик ҳакамлар бошқарадиган бўлди. Тўхтасиновга қанотларда ҳамшаҳарлари Анваржон Маражабов ва Зиёдулло Абдураҳмоновлар ёрдам беришади. Фарғоналик ҳакам Олим Тўйчибоев захира ҳаками сифатида ишлайди.

Учрашувда ҳакамлар ишини Рашид Айтеков назорат қилади, Тошкент шаҳридан.

Мазкур учрашувга Б. Намозов ПФЛ вакили сифатида ташриф буюради.

 

 

ЎзПФЛ, 30-тур

“Навбаҳор” (Наманган) – “Насаф” (Қарши)

25.11.2017. “Навбаҳор” марказий стадиони. 14:00да

Бош ҳакам: Темурбек Тўхтасинов (Андижон)

Қанот ҳакамлари: Анваржон Маражабов (Андижон), Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон)

Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев (Фарғона)

Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Б. Намозов.

 

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтмоқчимизки, Темурбек Тўхтасинов бу йилги ва ўтган йилги чемпионатда жамоамиз иштирокидаги ўйинларни бошқармаган.

 

Манба: fcnasaf.uz

 

 

Javob berish