«Машъал»: «Динамо» билан баҳсни Зокир Қодиров бошқаради

“Машъал” жамоамиз сўнги  30-тур доирасидаги учрашувини Самарқанднинг  “Динамо” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув  25 ноябрь шанба куни “Баҳром Вафоев” стадионида соат 14:00да бошланади.

Мазкур баҳсни ЎзПФЛ қўмитаси Олий тойифали ҳакам Зокир Қодиров жамоасига топширди. Унга қанотларда Руслан Самандаров ва Обид Жумаевлар кўмаклашишади. Шу куни тўртинчи ҳакам вазифасини ва ёшлар лигаси баҳси бош ҳакамилигини, Исхак Ибрагимов бажаради. Ҳакамларни Ибрагим Шарипов назорат қили боради. ЎзПФЛ вакили Владимир Штерн ташриф буюради.

 

ЎзПФЛ 30-тур

“Машъал” (Муборак) – “Динамо” (Самарқанд)

25.11.2017. “Б.Вафоев” стадиони. 14:00да

Бош ҳакам: Зоқир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий),

Захира ҳаками: Исхак Ибрагимов (Нукус).

Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро).

ПФЛ вакили: Штерн В.А.

Манба: fcmashal.uz

 

Javob berish