Бугун “Марказий”да марказий учрашув. “Насаф” – “Пахтакор”

Бугун “Марказий” стадионимизда бўладиган турнинг марказий  учрашувида жамоамиз “Пахтакор” билан куч синашади. Бугунги учрашув кумуш медал соҳибини аниқлаб бериши мумкин. “Марказий”да футбол ишқибозлари бугун ана шундай аҳамиятга молик футбол баҳсининг гувоҳи бўлишади.

 

ЎзПФЛ 29-тур

“Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент)

19.11.2017. “Марказий” стадион. 14:00да

Бош ҳакам: Зокиржон Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий),  Руслан Самандаров (Навоий)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро).

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

 

Қаршида ўтказилган ўзаро баҳсларда “Насаф” устунлик қилмоқда. Қаршида бу жамоалар шу пайтгача 20 марта чемпионат учрашувларида туқнаш келишган. Шуларнинг 7тасида “Насаф” ғалаба қозонган, “Пахтакор” эса 6 марта ғалабага эришган, қолган 7 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 37та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик “Насаф” томонида 20:17. “Пахтакор” сўнгги бор Қаршида 2015 йили ғалаба қозонган – 0:1. “Аждарлар” ўтган йилги Қаршидаги ўзаро баҳсда “шерлар”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

Биз ишонамизки, бугун ҳам “аждарлар” ўз майдонида нималарга қодирлигини намойиш қилишади ва кўпмингсонли мухлисларини хурсанд қилади. Бунга шубҳа йўқ.

“Насаф” чемпионатнинг кейинги ўн учрашувида кетма-кет ғалаба қозонди. “Пахтакор”нинг ғалабали серияси бештага тенг. Ушбу ўнта учрашувда, футболчиларимиз рақиблари дарвозасига 27та тўп киритишди. Ўз дарвозасидан эса атиги 1та тўп ўтказиб юборди. Бугунги учрашувга футболчиларимиз ҳар қачонгидан яхши тайёргарлик кўришди. Йигитларимиз фақат ҳакам ҳуштагини кутишмоқда ва майдонда жавлон уришга тайёрлар.

Бўлажак учрашув жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев учун ҳам жуда муҳим, Саъдуллаевич бош мураббий сифатида бугун ўз шогирдларини 150-учрашувда майдонга бошлаб тушади. “Аждарлар” бугун бу мураббий қўл остида иккинчи марта кумуш медалларни қўлга киритишга яқин. Бердиев учун бош мураббий сифатида, илк кумуш медали бўлади.

“Насаф” ўз тарихида, олий лигадаги 350-ғалабасини нишонлаш арафасида турибди.

Айтингчи, шундай учрашувни “Марказий”да кўрмай бўладими? Йўқ дейсизми? Унда “Марказий”га, марказий учрашувга марҳамат қилинг!

 

Манба: fcnasaf.uz

Javob berish