“Севинч” ўз майдонида “Андижанка”ни 7:0 ҳисобида доғда қолдирди

Бугун “Севинч” ўз майдонида Андижоннинг “Андижанка” жамоасини қабул қилди. Бу билан жамоамиз жорий чемпионатдаги 19-учрашувини ўтказди.

 

Учрашув тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтди. Аммо биринчи бўлим “Севинч”нинг ягона голи билан якун топди. Мафтуна Шойимова пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим голларга бой бўлди. Малика Бурханова 48-дақиқада ҳисобни 2:0га ўзгартирган бўлса, Нилуфар Қудратова ва Мафтуна Панжиевалар 55 ва 56-дақиқаларда гол уришиб, ҳисобни 4:0га йириклаштиришди. Жамоамизнинг учрашувдаги қолган голларига Малика Бурханова ва Нилуфар Қудратовалар муаллифлик қилишди. Ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова бугунги учрашувда ҳам хет-трик муаллифи бўлди.

Малика Бурханова эса учрашувда дубл қайд этиб, жамоамизнинг мавсумдаги юбилей 100-голини киритди.

Шундай қилиб, “Севинч” мавсумдаги 16-ғалабасини нишонлади.

Жамоамиз чемпионатнинг сўнгги учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. Сўнгги турда  “Севинч” Фарғонанинг “Нефтчи W” жамоаси билан баҳс юритади. Учрашув 20 ноябр куни бўлиб ўтади.

 

Қуйида ҳакамлар қайдномаси билан танишинг.

 

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 21-тур

“Севинч” (Қарши) – “Андижанка” (Андижон) 7:0 (1:0)

18.11.2017. “Геолог” стадиони. 15:00да

 

Бош ҳакам: Искандар Зоитов (Тошк.вил.)

Қанот ҳакамлари: Санжар Назаров (Тошкент), Жафар Бобожонов (Тошкент)

Захира ҳаками:  Акмал Ғиёсов (Бухоро)

Назоратчи: Тоштемир Дўстов (Бухоро).

 

Голлар: Мафтуна Шойимова (пен.), 14’-1:0, Малика Бурханова, 48’-2:0, 77’-6:0, Нилуфар Қудратова, 55’-3:0, 61’-5:0, 87’-7:0, Мафтуна Панжиева, 56’-4:0

 

“Севинч”: 12.Мафтуна Жонимқулова (1. Лайло Тилавова 54), 17.Танзиля Зарбиева (6.Феруза Бобохўжаева 64), 7.Олия Ахмедова, 8.Камола Рискиева (с) (27.Шодия Тошева 68), 9.Мафтуна Шойимова, 20.Севара Нормуродова (3.Шоира Қултураева 68), 11.Шахзода Жамолова (19.Гулҳайё Маннабоева 61), 77.Нилуфар Қудратова, 37.Малика Бурханова, 14.Гулзода Амирова (15.Шахноза Қурбонова 50), 23.Мафтуна Панжиева (10.Ильвина Аблякимова 63).

Захира:

 

“Андижанка”: 45.Озода Ҳакимова (4.Ўғилой Раҳмоналиева 80), 5.Ўҳилой Қучқорова, 6.Моҳирахон Жўрабоева, 7.Насима Қосимбекова, 9.Мафтуна Жўраева, 10.Рушания Сафина (с), 11.Гулирано Ҳасанова, 15.Зиёдахон Янгибоева, 17.Ойгулхон Ёқубова, 19.Шохида Файзуллаева, 20.Гулрано Давранова.

Захира:

 

Огоҳлантириш: Рушания Сафина (62).

 

Манба: pfcsevinch.uz

Javob berish