Бугун футбол. “Севинч” – “Андижанка”

Бугун “Севинч” ўз майдонида Андижонннинг “Андижанка” жамоасини қабул қилади. Жамоамиз бу йилги чемпионатдаги 19-учрашувини ўтказади.

Қуйида учрашув расмийлари билан танишинг.

 

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 21-тур

“Севинч” (Қарши) – “Андижанка” (Андижон)

18.11.2017. “Геолог” стадиони. 15:00да

 

Бош ҳакам: Искандар Зоитов (Тошк.вил.)

Қанот ҳакамлари: Санжар Назаров (Тошкент), Жафар Бобожонов (Тошкент)

Захира ҳаками:  Акмал Ғиёсов (Бухоро)

Назоратчи: Тоштемир Дўстов (Бухоро).

 

“Севинч” бу йилги чемпионатда ўн икки йиллик чемпионликдан сўнг кумуш медал учун курашмоқда. Чемпионат олдидан жамоамизни бир қанча тажрибали футболчилар тарк этганидан хабарингиз бор. Аммо улар ўрнини эгаллаган нисбатан ёшроқ ўйинчиларимиз ҳам керакли тажрибани тўплай олишди.

Бу йилги ўтказилган  чемпионат учрашувларининг 18тасининг, 15тасида ғалаба ва учтасида мағлубиятга учрашди. Тўплаган очколари сони 45тага тенг. “Севинч” жамоаси бу йилги чемпионатда ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди. Бўлиб ўтган учрашувларда дарвозабонларимиз 8та тўп ўтказиб юборишган холос. “Севинч” жамоаси футболчилари рақиблари дарвозасини 94 марта ишғол қилишди. Айни пайтда жамоамиз тўпурарлар рўйхатини Нилуфар Қудратова бошқариб бормоқда. Бу ҳужумчимиз ўз ҳисобига 34та гол ёздириб қўйган.

“Андижанка” жамоасининг бу йилги чемпионатда омади чопмади. Рақибимиз айни пайтда 25 очко тўплаб, турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 15:00да “Геолог” стадионида бошланади.

 

Манба: pfcsevinch.uz

Javob berish