Шахбоз Эркинов: “Пахтакор” билан йил ўйини бўлади”

“Насаф” – “Шўртан” учрашуви якунлангач, бугунги учрашувда икки тўп киритиб, жамоамиз ғалабасига катта ҳисса қўшган ҳужумчимиз Шахбоз Эркиновни суҳбатга тортдик.

-Бугун ҳам қийин ўйин бўлди. Аслида учта эмас, кўпроқ гол уришга имконимиз бўлди, аммо афсуски кўп вазиятларда гол уриш учун аниқлик етишмади. Бугун менинг кўпроқ омадим чопмади десам, тўғри бўлар. Билмадим, нега бундай бўлди. Энг муҳими ғалаба қозондик. Аксинча жуда аламли бўларди.

Бугун юбилей голни урибман (Ш.Эркинов бугун “Насаф”нинг олий лигадаги 1120-голини киритди-изоҳ муал.). Албатта бундан хурсандман. Бу бошқа йигитларимизга ҳам насиб этсин. Аммо яна такрор айтаман кўп вазиятлардан фойдалана олмадим.

Навбатдаги “Пахтакор” билан бўладиган ўйин – йил ўйини бўлади. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониш. Бошқа натижа бизни асло қониқтирмайди. Энди бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилади.

Javob berish