«Севинч»: Тайёргарлик давом этмоқда

“Севинч” жамоамиз айни кунларда XXIII Ўзбекистон чемпионатининг 20-турига тайёрлик кўрмоқда.

Машғулотлар клуб қароргоҳи – “Геолог” стадионида бўлиб ўтмоқда. Машғулотларда барча футболчиларимиз иштирок этишмоқда.

“Севинч” навбатдаги  20-тур учрашувини сафарда “Бухоро W” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 15 ноябр чоршанба куни бўлиб ўтади. Жамоамиз 17 учрашувдан сўнг 42 очко жамғариб, турнир жадвалининг 2-поғонасини эгаллаб турибди.

“Севинч” олдида чемпионат доирасидаги учта учрашув қолди.

15.11.2017. 20-тур.

“Бухоро W” (Бухоро) – “Севинч” (Қарши)

18.11.2017. 21-тур.

“Севинч” (Қарши) – “Андижанка” (Андижон)

22.11.2017. 22-тур.

“Севинч” (Қарши) – “Нефтчи W” (Фврғона)

 

Манба: pfcsevinch.uz

Javob berish