Тайёрлов гуруҳлари Республика Биринчилиги. “Насаф-2003” финалда!

Ўзингизга маълум, шу кунларда Бухоро шаҳрида Олий ва Биринчи Лига клублари қошидаги футбол мактаблари тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Биринчилигининг финал босқичи давом этмоқда.

Бугун, 6 ноябрь куни 2003–2004 йилларда таваллуд топган ёш футболчилар ўртасидаги баҳсларнинг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда мураббийлар Жасур Ибрагимов ва Умрқул Раҳматуллаевлар бошчилигидаги 2003-2004 йилларда таваллуд топган тарбияланувчиларимиздан иборат “Насаф” жамоамиз Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби тарбиияланувчилари билан баҳс юритишди.

Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунига етди. Пенальтилар сериясида тарбияланувчиларимиз рақибларини 5:3 ҳисобида мағлуб этишди ва финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Бугун бўлиб ўтган яна бир ярим финал  учрашувида “Пахтакор” ва “Бухоро” клуби тарбияланувчилари ўзаро куч синашишди. Унда “Пахтакор” клуби тарбияланувчилари мусобақа мезбонларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Эртага,  7 ноябр сешанба  куни “Насаф” ҳамда “Пахтакор” жамоалари асосий соврин учун баҳс юритишади. Учрашув соат 12:00да бошланади.

Ёш футболчиларимизга финалда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Javob berish